Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Чемпион мураббийнинг кетиши, «россонери» орзуси ва мавсум қаҳрамонлари ёхуд якунланган А Серия сарҳисоби

Баҳо:
+1 | -

А Серияда 2020/21 йилги мавсум тарихий бўлиб чиқди. Аввалига «Интер» «Ювентус»нинг 9 йиллик гегемонлигини бузди. Иккинчидан, «нерадзурри»нинг ўзи 11 йил ичида биринчи марта Италия футболининг тожига қайтди. А Серияда кўп қизиқарли воқеалар бор эди Андреа Пирло «Ювентус»га мураббий бўлганидан то Европа Суперлигаси билан боғлиқ катта жанжалгача. Еврокубоклар масаласи сўнгги тургача ҳал қилинмай турди. Қуйида, барчасини сарҳисоб қиламиз

Чемпион: «Интер».

Чемпионлар Лигаси: «Интер», «Милан», «Аталанта», «Ювентус».

Европа лигаси: «Наполи», «Лацио».

Конференция лигаси: «Рома».

Қуйи лигага тушиб кетиш: «Беневенто», «Кротоне», «Парма».

Мавсумнинг энг яхши тўпурари

Криштиану Роналду барибир ўз мақсадига эришди ва «Ювентус»даги учинчи мавсумидан сўнг Италия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. 2020/21-йилги мавсумда португалиялик 29 та гол урди ва «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку энг яқин таъқибчини 5 голга ортда қолдирди. Кучли учликни «Аталанта» ҳужумчиси Луис Муриел якунлади.

Колумбияликнинг ҳисобида 22 гол мавжуд. Роналду кетма-кет учинчи йил Турин клубининг энг яхши тўпурари, аммо А Серияда у биринчи марта ушбу номга сазовор бўлди. Ўтган мавсум Италияда тўпурар «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле эди (36 гол), у «Олтин бутса»ни ҳам қўлга киритган эди. Роналдунинг «Ювентус» даги биринчи йилида «Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квалярелла (26 гол) А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланганди.

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

Италиядаги мавсумнинг энг яхши ассистенти «Аталанта» ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский бўлиб, у 12 голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи Лукакуга қараганда 1 та кўпроқ голли пас берди. Кучли учликни бир мавсумда 10 та голли пас берган: Хуан Куадрадо («Ювентус»), Генрих Мхитарян («Рома») ва Пётр Зиелински («Наполи»). Украиналик футболчи мавсумни жуда яхши ўтказди - фаолиятидаги энг зўрларидан бири. «Аталанта»да Руслан ҳар бир учрашув учун ўртача 50 дақиқани майдонда ўтказди, аммо шу билан бирга бергамаскликлар ўйинига жиддий таъсир қилади. 12 голли узатмадан ташқари, футболчининг ҳисобида ички чемпионатда яна 8 гол бор.

Мавсум дарвозабони

Самир Ҳанданович сўнгги 3 йил ичида иккинчи марта Италиянинг «Олтин қўлқопи»га эга чиқяпти. У 2019/20 йилги мавсумда иккинчи ўринни эгаллади. 2020/21 йилги мавсумда «Интер» дарвозабони А Церийада 17 марта тоза «қуруқ» ўйин ўтказган «Милан»нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Доннаруммада 14 ўйинда гол ўтказмаган бўлса, «Аталанта» дарвозабони Перлуижи Голлини 10 ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Словениялик 9 йилдан бери «нерадзурри»да тўп сураётгани ажабланарли, аммо ўтган мавсумда у Милан клуби билан биринчи совринини қўлга киритди.

Шу билан бирга, дарвозабон уч марта Словениянинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди, июль ойида Самир 37 ёшга тўлади ва унинг «Интер»билан шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Эҳтимол, скудетто Ҳандановичнинг Милан клубидаги биринчи ва сўнгги катта муваффақияти бўлиб қолар.

Мавсумнинг энг яхши трансфери

«Ювентус» ҳар доим ҳам яхши ва фойдали трансфер битимларини амалга оширавермайди, аммо Федерико Кеьза билан шартнома имзолаши, албатта, «Бянконери»нинг фойдасига ишлади. Ким билади дейсиз , агар Андреа Пирло жамоанинг бош мураббийига айланмаганда у клубга келармиди,йўқми. Ёш мутахассис ҳақиқатан ҳам ёш қанот ҳужумчиси билан ишлашни хоҳларди ва шу билан улар келишиб олдилар.

«Ювентус» футболчини сотиб олиш имконияти билан 2022 йил июнгача ижарага олди. Кеьза Турин клубида жуда яхши мавсумни ўтказди. Федерико А Cерияда «бянконери» сафида 30 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та голли пасга муаллифлик қилган. Барча турнирларда 23 ёшли италиялик футболчининг ҳисобида 14 та гол ва 10 та голли пас бор. Футболчи жамоага нафақат ички чемпионатда, балки Чемпионлар Лигасида ҳам катта ёрдам берди. Кеьза «Ювентус» томонидан сотиб олинишга лойиқлигини исботлаб улгурди. Ушбу ҳамкорликдан ҳар икки томон ҳам фойда кўради.

Мавсум кашфиёти

А Серия турнир жадвалидаги учинчи ўрин ва Чемпионлар Лигасидаги ўрин аллақачон «Аталанта» учун одатий ўринга айланиб улгурди. Аммо миллий чемпионатнинг «кумуш»и ва Чемпионлар Лигасига қайтиш «Милан» учун катта воқеа. «Россонерлар» 2019/20 йилги мавсумдан муҳим ютуқларни намойиш этиб, жадвалда 6 ўриндан 2-ўринга кўтарилишди. 2020/21 йилги мавсумда «қизил-қоралар» анчадан буён А Серияда етакчи бўлиб келди, лекин барибир улар юқори поғоналарни ушлаб тура олишмади ва ҳаттоки Чемпионлар Лигаси зонасини тарк этиш хавфи остида қолишди.

Шунга қарамай, Стефано Пиоли жамоасини йиғишга муваффақ бўлди ва уни миллий чемпионатда 2 ўринга олиб чиқди. Бу етакчи ва энг яхши тўпурар 39 ёшли ҳужумчи бўлган ёш жамоа учун яхши кўрсаткич. «Милан» клубда ижарада ўйнаган ёки ўйнаётган бир нечта футболчисини йўқотиши мумкин. Аммо шу билан бирга, «россонерилар» юқори ўринларга даъвогарлик қиладиган кучли жамоани шакллантириш учун ресурс ва имкониятларга эга.

Мавсум омадсизи

Ушбу ўринда «Ювентус»ни эътироф этмасдан иложимиз йўқ. Бир томондан, «Бянконери» Италия кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Бироқ бу совринларни улар йўл-йўлакай қўлга киритишлари керак эди. Ушбу ютуқлари учун ҳеч ким Андреа Пирлони мақтамайди. Бироқ улар қандай қилиб 1/8 финалда «Порту» томонидан Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборилгани ва тарихий шармандалик арафасида тургани, фақат А Сериянинг сўнгги турида Чемпионлар Лигасига илиниб қолгани ҳамманинг ёдида қолди. Қолаверса, жамоанинг келажак тақдири нима бўлишини тахмин қилиш қийин. Жамоа лагеридаги вазиятни ҳам қойилмақом деб бўлмайди. Янги мавсумҳа жамоа қандай таркибда етиб боришини ҳеч ким билмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:10, 30.05.2021.
Ўқилди: 3435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.