Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббийи Карло Анчелотти янги иш жойидаги вазифалари ҳақида гапирди.
«Мен бу ерга қайтиб келганимдан жуда хурсандман. Бу ерда ўтказган вақтим ҳақида ажойиб хотираларим бор. Шу икки йил ичида биз катта ютуқларга эришдик. Мен жуда хурсандман ва «Реал»ни энг юқори даражага кўтарилишига ёрдам бериш учун бор кучимни сарфлайман.
Мен барча футболчиларни қўллаб-қувватламоқчиман ва уларга энг яхши нарсаларни таклиф қилмоқчиман. Бу ерда ҳамма машғулот олиб бориши ва дунёнинг энг яхши жамоасида ўйнаши керак.
Бу ҳар биримиз қабул қилишимиз керак бўлган масъулиятдир. Ушбу клубда биз ҳужумкор, ҳаяжонли ва сифатли футбол намойиш этишимиз керак», - дея Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда Мадрид клуби расмий сайти.