Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

"Барселона" Лаутаро Мартинес учун ҳимоячисидан воз кечмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Барселона" яна "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олишга ҳаракат қилади.

Футболчи Италия клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди, шу сабабли "Барса" яна аргентиналикни сотиб олишга ҳаракат қилади.

Каталония клуби Лаутаронинг шартномасига ўтган мавсумни "Бетис"да ўтказган ва ижарадан "Барса"га қайтган ҳимоячи Эмерсонни киритиши мумкин. Пайшанба куни бразилияликнинг агенти "Интер"нинг офисига ташриф буюрди. Футболчи ҳам Италия клубига ўтиш вариантига қизиқиш билдирмоқда ва ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда, "Барселона" ушбу имкониятни, шу жумладан, ааргентиналик форвард шартномасида кўриб чиқишга тайёр.

Вазият бутунлай "Челси" ва "ПСЖ" даъво қилаётган ҳимоячи Ашраф Ҳакимининг "Интер"ни тарк этишига боғлиқ. Италия клуби этакчиларининг фикрига кўра, Эмерсон ушбу футболчига ажойиб ўринбосар бўлади. Бундан ташқари, унинг ўтиши "Интер"га харажатларни камайтиришга имкон беради.

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи изламоқда, чунки Мемфис Депай трансфери ҳали якунига этилмаган.

Ўтган мавсумда Лаутаро А серияда 38 ўйин ўтказди, 17 гол урди ва 6 голга узатма берди.

Киритилди: 13:19, 12.06.2021.
Ўқилди: 5066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.