Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Зидан нега «Реал»дан кетди? Анчелоттини Мадридда нималар кутяпти?

Баҳо:
+ | -

Зинедин Зидан ишдан кетиш ҳақида гапирмаётган эди - у иродали одам. Аммо унинг ишдан бўшатилиши клубда ишлайдиганларни заррача ажаблантирмади. Чунки, улар бундай бўлишини аввалдан билишар эди.

Албатта, мавсум бошида эмас. Француз мутахассиси 2020 йилда Ла лигада ғалаба қозонганидан сўнг, унинг кетишига ишонганлар кам эди. Ҳатто, Президент Флорентино Перес ҳам янги қидирувларни бошлашдан кўра у билан тил топишиш осонроқ эканлигини тушунди. Аммо мавсум қанчалик, шунчалик узоқ давом этган бўлса, Зидан шунчалик чарчаган. Шубҳасиз, янги ковид асоратлари унга кучли таъсир кўрсатди. Қандай бўлмасин, «Реал» мавсумни яхши ўтказди. Бироқ аввалги жамоадан кўра кучли эмасди. Энг ёмони, бош мураббий ҳеч қачон раҳбарият унинг тарафида бўлмаслигини биларди.

Француз қўлидан келганини қилди: жароҳат ва йўқотишлар кўп бўлса-да, мавсум сўнггига қадар совринлар учун кураш олиб борди.

Аммо Зидан жамоанинг руҳиятини кўтаришга қанчалик уринмасин, жавобан фақат танқид эшитди. Садоқатли мухлисларнинг кўмагисиз у оммавий ахборот воситаларидан фақат иддаоларни қабул қилиб олди, журналистлар унинг ёшларга ўйин амалиёти бермаслигини ёқтиришмайди.

Май ойининг бошларида, Зидан тез орада «қаймоқранглилар» мураббийлигидан кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади, аммо мураббийнинг ўзи ҳаммасини рад этди. Мавсум ўз ниҳоясига етгач, мадридликлар совринсиз қолишди. Беш кундан кейин Зизу кетишини эълон қилди. Яна...

Аксарият футбол мутахассислари ва мухлислар ажабланишди. Перес билан ҳаммаси жойида: у ҳаммасини олдиндан билар эди. Ҳатто янги мураббийни қидириш сўнгги ўйиндан икки ҳафта олдин бошланганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.

Ислоҳотлар аллақачон режалаштирилган эди. Жамоа бахтига, мураббий масаласини тезда ҳал қилишди ва Карло Анчелотти «Эвертон»дан олиб келиб, бош мураббий лавозимига қайтаришди.

Жамоани кучайтириш ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ерда ҳаммаси Килиан Мбаппенинг атрофида қурилиши кутиляпти. Килиан «Реал»нинг ушбу трансфер ойнасидаги асосий мақсади. Ҳаттоки, ҳужумчидан яқинда «Реал Мадрид» умуман бошқача бўлишига ишонтириб, янги шартнома имзоламаслиги сўралган.

Зидан ЕЧЛ кубоги кетма-кет 3 мавсум қўлга киритилгач, Роналду билан бирга жаиоани тарк этди. Бир мавсумлик пассив ўйиндан сўнг, зидан жамоага қайтарилди ва «Челси»дан Азар трансфер қилинди. Бироқ унинг жароҳатлар сабаб ўйин амалиётисиз қолиб кетиши Мбаппенинг олиб келинишини тезлаштираётган эди.

Миллионлаб французларнинг суюклиси Мадриддан кетгач, жамоа янгиланиши кутиляпти.

Яна бир оғриқли мавзу қолмоқда - Эден Азар. Уни «Челси»га қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда ва ўзи ҳам Мадридда фаолиятини давом эттиришдан унчалик мамнун эмас. Аммо у фақат ўзини айблаши мумкин - Лондондан кўчиб ўтгач, жуда ёмон ўйин кўрсатди ва ҳатто доимий равишда жароҳат олди. Бироқ, у Зизунинг кетишига мотам тутмайдиганлардан бири - у ҳеч қачон Зиданга ишонмаган.

«Челси» билан ЕЧЛ ярим финал учрашувидан сўнг, собиқ жамоадошлари билан бўлган суҳбатдан сўнг Азарни Мадридда ёмон кўрувчилар сони кўпайди. Сезиларли даражада.

Белгиялик анчадан бери майдонда кўпроқ эркинликни талаб қилмоқда. Зиданнинг кўрсатмаси туфайли у эркин ўйнай олмади, натижада футболчи ўз ўйинини кўрсата олмади. Анчелотти билан қандай бўлади, шу савол очиқ қолмоқда.

Азар Мбаппе трансферининг бир қисми бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Янги мавсумда асосий таркибни нима кутаётгани ҳам ноаниқ. Серхио Рамос, Рафаель Варан, Марсело ва Иско кетиши мумкин, Лука Йович, Мартин Эдегор ва Данни Cебалльос ижарадан қайтади. Янги мураббий олдига биринчи таркибни танлашдек улкан вазифа қўйилади. Катта эҳтимол билан, бу янги норозиликлар келтириб чиқариши мумкин. Винисиус ва Родриголарнинг майдондаги вазифалари ўзгариши мумкин.

Карим Бензема атрофида қуриладиган асосий таркиб совринлар учун курашиши мумкин. Ахир Анчелотти 12 йил кутилган ЕЧЛ кубогини жамоага қайтарганди.

Зидан кетганидан кейин «Реал» антиқа вазиятга тушиб қолди. Ҳеч қандай муаммо йўқдир, аммо умидсизлик муҳити сезилиб турибди. Жамоа қай даражада ўзгарадию, кимлар трансфер қилинади ҳозирча буларни таҳмин қилиш имконсиз.

Бироқ шуниси аниқки, «Қироллик клуби» катта ўзгаришлар арафасида турибди. Барчаси Европа чемпионати якунига етгач маълум бўлади.

Киритилди: 00:35, 14.06.2021.
Ўқилди: 7582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.