Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Рома» «Интер»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Италия «А» Серияси 22-туридан ўрин олган 10 учрашувдан тўққизтаси ўз якунига етди.

Турнинг энг йирик ва кутилмаган натижаси Римда қайд этилди. Ўз майдонида «Интер»ни қабул қилган «Рома» рақибини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида 6-ўринда бораётган «Рома» ўз очколари сонини 34 тага етказиб олди ва 5-ўриндаги «Интер» билан орадаги очколар фарқи атиги иккита ташкил этмоқда.

Мусобақа карвонбошиси ҳисобланган «Ювентус» ўз майдонида аутсайдер «Сиена» қаршилигини енга олмаган бўлса, скудетто асосий номзодлардан бири ҳисобланган «Милан», «Наполи»га қарши учрашувда кўплаб қулай имкониятларга эга бўлганига қарамай, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 64-дақиқасида Златан Иброҳимович интизомсиз ҳулқи учун майдондан четлатилди.

Пешқадамлар гуруҳида бораётган «Удинезе» учун ҳам тур омадсиз келди. «Фиорентина» уйига сафар қилган Гвидолин шогирдлари рақибга 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Худди шу ҳисоб «Женоа» ва «Лацио» тўқнашувида ҳам қайд этилди ва унда ҳам майдон эгалари зафар қучишди. Таъкидлаш жоиз, «Женоа» ўз майдонидаги кетма-кет учинчи ўйинда бир хил ҳисобда ғалаба қозонмоқда. Паскуале Марино шогирдлари бунгача «Удинезе» ҳамда «Наполи» жамоларини ҳам «Луижи Ферраррис»да 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

22-турдан ўрин олган «Чезена» – «Катания» учрашуви ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилган. Аввалроқ 4-февралга белгиланган «Рома» – «Интер» учрашуви ҳам Римдаги қорбўронлари сабаб номаълум муддатга қолдирилгани эълон қилинганди, аммо кейинроқ ўйин 5 февраль, якшанба куни ўтказилиши белгиланган эди.

Италия чемпионати
22-тур натижалари

ЖЕНОА – ЛАЦИО 3:2 (2:0)
Голлар: Паласио (10), Янкович (25, 46) — К. Ледесма (54-пен.), А. Гонсалес (90).

КЬЕВО – ПАРМА 1:2 (0:0)
Голлар: Теро (50) — Жовинко (46), Лусиано (69-автогол).

РОМА – ИНТЕР 4:0 (2:0)
Голлар: Жуан (13), Борини (41, 49), Кркич (89).
   
МИЛАН – НАПОЛИ 0:0
Четлатиш: Иброҳимович (64, «Милан»)

ЛЕЧЧЕ – БОЛОНЬЯ 0:0
Четлатиш: Карроццьери (74, «Лечче»).

ЮВЕНТУС – СИЕНА 0:0
 
ФИОРЕНТИНА – УДИНЕЗЕ 3:2 (1:1)
Голлар: Йоветич (39-пен., 84-пен.), Кассани (56) — Ди Натале (14), Торже (89).

НОВАРА – КАЛЬЯРИ 0:0

ПАЛЕРМО – АТАЛАНТА 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – Микколи (29-пен.), 2:0 – Будан (49), 2:1 – Моралес (56).
Четлатиш: Консильи (27, «Аталанта»).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:22, 05.02.2012.
Ўқилди: 11669 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.