Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, ПСЖ яримҳимоячиси Кайс Руис-Атиль фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи Каталония клубига эркин агент сифатида ўтиши кутиляпти.
Ўтган мавсумда 18 ёшли яримҳимоячи ПСЖ асосий таркибида еттита ўйин ўтказди. У аввал «Барселона» академиясида ҳам ўйнаган.