Кириш Регистрация

Хайрулла Каримов: «Ҳакамлар VAR орқали адолатли қарорга келишди»

Баҳо:
+ | -

АГМК клуби мураббийи Хайрулла Каримов Суперлиганинг 12-тури доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912"га қарши учрашув (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ўйин яхши ўтди деб ўйлайман. "Қўқон-1912" билан хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин ҳар доим қизиқарли учрашув бўлади. Ўйин мухлисларга ёқди деб умид қиламан. Муҳими, керакли 3 очкога эга бўлиб, танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз.

VAR? Менимча, ушбу тизим бўлгани яхши, лекин тўхталишлар кўп бўляпти. Бугунги вазиятни оладиган бўлсак, VAR пенальтини ва қизил карточкали ҳолатни кўриб чиқди. VAR бўлмаганида бунинг иложи бўлмасди ва балки бошқача бўлиб кетиши мумкин эди. Ҳакамлар тизим орқали адолатли қарорга келишди ва ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат деймиз, танаффусга яхши кайфиятда чиқиб кетяпмиз», — деди Хайрулла Каримов.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 05:21, 04.07.2021.
Ўқилди: 2503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3524]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3279]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3144]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3099]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3027]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2862]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2669]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2031]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1936]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик