Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мартинес Бельгия «олтин авлод»ига муносибми?

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси кучли ва юлдузларга бой таркибга эга бўлишига қарамай, бу сафарги мусобақани ҳам муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлди. Италиядан учралган мағлубият тасодиф эди деб ҳеч ким айтолмаса керак. Ҳархолда, турнир олдидан Еврода зафар қучиши мумкин бўлган фаворитлар қаторида ушбу жамоа ҳам қайд этилган эди.

Роберто Мартинес, жамоаси турнирни тарк этганидан сўнг, мураббийликдан кетиши ёки қолиши билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортди. Илгари, Франк де Бур, Фернандо Сантос, Дидье Дешам каби мураббийларга берилган саволга Мартинес очиқ жавоб бермади. Лекин жума кунги Мюнхендаги ўйиндан кейин барибир ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳозир очиғини айтишим керак: мағлубиятдан бошқа нарсани ўйлай олмаяпман. Еврони тарк этганимиз бу ҳақиқат. Биз яна бир йирик турнирда ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўрсата олмадик. Энди ўйинларимизни таҳлил қилиш вақти келди. Ҳақиқий баҳони эса мухлисларимиз беришади. Жамоадаги ҳамма ҳозир умидсизлик ва қайғуга ботган. Ҳозир мен ўйлаётган нарсалар мағлубиятдан ортиқ бўла олмайди».

Нидерландия бош мураббийи Де Бур ўзининг жамоадаги 5 йиллик фаолиятидан сўнг худди юқорида айтилган Мартинесникига ўхшаш фикрлар берганди. Нима бўлганда ҳам аслиятда шундай: яна бир мусобақа қўлдан чиқарилди ва жамоада бир мунча реформа ишлари талаб этилади.

47 ёшли мутахассис Бельгияни сўнгги уч йил давомида ФИФА жадвалида 1-ўринда олиб юрди. Бир кичик давлат бўла туриб, футболда кучли таъсирга эга. Аммо олтин авлод шаккланганига қарамай, ҳалиҳамон титул юта олгани йўқ. Баъзида эса муваффақиятсиз ўйинлари ортиб кетяпти. Шундай бўлса ҳам Роберто Мартинес бош мураббий ва Бельгия футбол ассоциацияси техник директори. Унга катта ишонч билдирилган. Футболчилар орасида ҳам обрўйи баланд. Аммо ҳали айтарли яхши натижага эришмаган.

У Бельгия МТЖда ўз фаолиятини 2020 йилгача, нари борса Қатардаги Жаҳон чемпионатига қадар давом эттиришни режа қилган эди. Мусобақадан эрта чиқиб кетгани туфайли энди кетиш эҳтимоли юқорилади. Мартинез Бельгияда ёшлар футболини ривожлантиришда беқиёс роль ўйнаган. Худди Англияда бўлгани каби 21 ёшгача бўлган ёшлардан энг яхши истеъдодларни саралаб олиш тизимини шакллантирган. Уларни профессионал лигаларда тўп суришига имконият яратган. Мартинес кетгач, 16 ойдан сўнг Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу вақт давомида эса бутунлай жамоани бузиб қайта қурадиган мутахассис керак. Ғоялардаги ўзгаришларга эса ҳар қандай юлдуз футболчи учун кўникиши қийин бўлади.

Жалолиддин Исматов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:43, 04.07.2021.
Ўқилди: 3129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.