Туриннинг "Ювентус" клуби "Зенит" ярим ҳимоячиси Даннининг жароҳат олиши натижасида, питерликлар қизиқиш билдираётган сербиялик ярим ҳимоячи Милош Красичнинг нархини оширадиган бўлди. Бу ҳақда "Спорт-Экспресс" нашри хабар тарқатмоқда.
Россия чемпионининг биринчи расмий таклифи 9 миллион евро атрофида бўлгани хабар қилинганди. Бироқ жамоа португалиялик асосий футболчисидан узоқ муддатга айрилгач, италияликлар Красични нархини кўтариш ҳаракатига тушиб қолишди.
"Зенит" биринчи навбатда футболчини ижарага олиш ниятида. Айнан мана шу йўл билан футболчининг нархини туширишни мақсад қилишганди.