Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ана, холос! Бэйл НУЖга ишонади

Баҳо:
+ | -

Бир пайтлари етарли шов-шув ва қизғин баҳсларга сабаб бўлган номаълум учар жисмлар мавзуси ҳамон барҳаёт. Жумладан, уэльслик таниқли ҳужумчи Гарет Бэйл ўзга сайёралик мавжудотларга ишониши, бу борада кўплаб ҳужжатли фильмларни томоша қилгани ва ўзи НУЖни кўрганлигини айтган. Шунингдек, у доимо АҚШ ҳукуматининг шу мавзудаги дастурига урғу беради. Футболчининг ғайритабиий қизиқиши «Тоттенхэм» эътиборидан четда қолмади.

2021 йилнинг апрели. Жамоа ижодкорлари Гарет Бэйл ва Жо Родон иштирокида видеоролик яратишди. Унда қатнашчилар саволлар ёзилган карточкани олиб, ўзаро савол-жавоб ўтказишди. Бэйл Родондан сўради:

- Ўзга сайёраликларга ишонасанми?

- Бу мавзуда узоқ баҳслашганмиз... Улар мавжуд эмас, қабилидаги жавобни бера олмайман... Мен шунчаки айтдимда... Билмадим, тахминим 50га 50.

- Йўқ, менга аниқ жавоб керак: ишонасанми, йўқми?

- Сен фильмларни кўп кўрганинг боис, улар чиндан ҳам мавжуд, деб ўйлайсан.

- Лекин бу масалада турли назариялар кўп. НУЖлар ҳақида АҚШ ҳукумати томонидан эълон кадрлар мавжуд.

- Улар қалбаки.

- Йўқ, уларни АҚШ ҳукумати ишлаб чиқарган.

- Менинг тахминим 50га 50лигича қолади.

- НУЖлар мавжудлигига 100 фоиз ишонаман.

- Йўқ.

- Ҳа, 100 фоиз.

Бэйл ва Родон НУЖлар мавзусига нуқта қўйгандек эдилар. Бироқ Бэйл кутилмаганда савол берди: «НУЖларни ким бошқаради?»

Кейин Бэйл НУЖлар ҳукуматнинг махфий лойиҳалари эканлигини айтди. Родоннинг «Оғайни, сен уларни кўрмагансан-ку», деган луқмасига эса, қатъият билан «Йўқ, кўрганман», деди. Кейин Гарет Sky Sports вакилларига НУЖларга оид фикр-мулоҳазаларини баён қилди.

Бэйл цитаталаридан намуналар:

*  «АҚШ ҳукумати НУЖлар ҳақида бир қатор кадрлар ва видеоёзувларни эълон қилди. Уларнинг ҳаммаси Интернетда бор».

*  «Netflix ўзга сайёраликларга бағишланган бир нечта дастурлар тайёрлаган. Нима деяётганимни яхши биламан. Чунки уларга қизиқаман».

*  «НУЖларнинг мавжудлиги ҳақида етарли далил-исботларга эгамиз. Уларнинг ҳаммаси қалбаки бўлиши мумкин эмас».

Ўзга сайёраликлар хусусида фақат Бэйлнинг ўзи гапирган эмас. Кейн ўзгача ҳаёт формалари мавжудлигига ишонади, Смоллинглар оиласи эса уларни Sky Sports каналида кўришган ва Бэйлнинг интервьюсидан кейин ўша саволни Гарри Кейнга беришганди: «НУЖларга ишонасизми?». Жавоб эса шундай бўлди: «НУЖларга ишонмайман, дейишни истамайман. Мен ўзгача ҳаёт формалари борлигини айтмоқчиман. Биз яшаб турган сайёра улкан коинотнинг жажжигина бир қисми, холос. Бошқа галактикаларда нималар борлигини ҳеч ким билмайди. Мен НУЖларни кўрмаганман. Аммо бу уларни ҳеч ким кўрмаганлигини англатмайди. Бизда шунчаки, далил-исботлар етарли эмас».

Англиялик ҳимоячи Крис Смоллингнинг рафиқаси яқинда «Инстаграм»даги чиқиши орқали кўпчиликни лол қолдирди: улар НУЖни кўришибди. «Биз қандайдир сеҳрли қўзиқорин ёки наркотик моддалар таъсирида эмасдик. Крис икковимиз ҳақиқий НУЖни кўрдик! У фазодаги бир марталик чақнаш эмасди. Шунингдек, самолёт ҳам эмасди. НУЖ биздан унча олис бўлмаган жойда юқорига кўтарила бошлади. Кейин тахминан бир соатча ҳавода муаллақ қолди. У жуда кичкина бўлгани учун, видеотасвирга туширишнинг иложи бўлмади. Унинг айланаётгани, атрофида олов милтиллаётганини  Крис ҳам кўрди. НУЖ устимиздан учиб ўтаётганида, яққол кўзга ташланди. Уни суратга олишимиз мумкин эди. Бироқ биз юз бераётган воқеани ўтказиб юбормаслик учун телефонни қўлга олишни истамадик. Назаримда, бу галги НУЖ ўзгача эди. У умуман овозсиз эди. У ўз атрофида тинмай айланиб турган иккита тўғрибурчакка ўхшарди. Унинг деворларида олов югурарди. У дрон эмасди, дроннинг кўриниши унақа бўлмайди. Қолаверса, у овоз чиқаради, НУЖ эса овозсиз эди. Унинг тузилиши тамоман ўзгача, у самолёт эмасди. Бунақа воқеадан кейин ақлдан озиш ҳеч гапмас».

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 12.07.2021.
Ўқилди: 10313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.