Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Навбаҳор» Қирғизистон клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун Намангандаги “Марказий” стадионда Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ошнинг “Алай” клуби ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди. Халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қолаверса, ёзги танаффус пайти кўрикда бўлиб турган футболчилар имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган мазкур баҳсда “лочинлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг дастлабки қисмидаёқ устунликни ўз қўлига олган “Навбаҳор” футболчилари кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Дастлабки уринишда Сардор Теляков дарвоза томон ноаниқ зарба йўллаган бўлса, кейинги вазиятда футболчиларимиз стандарт вазиятдан унумли фойдалана билишмади. 14-дақиқада “лочинлар” бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, шеригидан тўпни қабул қилган бразилиялик Коста Гутинер уни жарима майдончаси ичига оширди ва ушбу вазиятда “Навбаҳор”да кўрикдан ўтаётган бошқа бир легионер – Боян Цигер боши билан дарвозани ишғол қилди – 1:0.

Бўлим охирларида Иброҳим Ғанихонов иккита қулай имкониятга эга бўлганди, аммо унинг зарбаси йўлига “Алай” посбони тўсқинлик қилди.

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Аббосжон Ғуломовда ҳам гол уриш учун фурсат туғилди, лекин сўнгги паллада уларнинг уринишлари бесамар якунланди. Шунингдек, Теляков яна бир бор кучли зарба билан ошликлар дарвозабонининг ҳушёрлигини синовдан ўтказди: “Алай” посбони яна ишончли ҳаракат қилди.

88-дақиқада Коста Гутинер яна фаоллик кўрсатиб, бу сафар чап қанотдан тўпни шерикларига ҳаволатиб узатди. Мазкур ҳолатда рақиб жамоа ҳимоячиларидан фаолроқ ҳаракат қилган Игорь Голбан учрашувдаги иккинчи голни уриб, шу тариқа якуний ҳисобни ҳам ўрнатди – 2:0. Натижада, икки марказий ҳимоячимиз томонидан урилган голлар “Навбаҳор”нинг устунлигини таъминлади.

Халқаро ўртоқлик ўйини
19 июль (душанба)
“Навбаҳор” (Наманган) – “Алай” (Ош) – 2:0 (0:0)
Голлар: Боян Цигер (14), Игорь Голбан (88).
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Боян Цигер, Давронбек Ҳошимов (Хушнудбек Авилов, 90), Мирзоҳид Ғофуров (Илҳом Алижонов, 46), Азимжон Аҳмедов, Сардор Теляков (Музаффар Мўминов, 75), Қувондиқ Рўзиев, Иброҳим Ғанихонов (Забиҳилло Ўринбоев, 46), Коста Гутинер, Исломбек Исоқжонов (Аббосжон Ғуломов, 44).
“Алай”: Азамат Жомартов, Жамшид Кобулов, Санжар Туракулов, Марат Аджиниязов, Алмаз Маликов, Алишер Мирзоев, Нурлан Сарыкбаев, Темур Толипов, Идрис Бикмайкин, Манас Карипов, Элдар Молдожунусов.
Захира: Темирлан Апаз уулу, Дастан Алыбеков, Эрлан Маширапов, Асадбек Алимов, Ислом Шамшиев, Жаҳонгир Маҳмудов, Сыргаболот Орозбек уулу, Нурдоолот Сталбеков, Аҳлидин Исраилов.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:46, 19.07.2021.
Ўқилди: 4061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.