Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

«Қўқон-912» ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиб, иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси, бугун Тошкент шаҳрида назорат учрашувини ўтказди.

“Шунқорлар”нинг рақиби Термизнинг “Сурхон” жамоаси бўлди. Бахтиёр Ашурматов ўртоқлик ўйинида таркибда бўлиб турган барча футболчиларга ўйнаш имконини берди. Жароҳат сабабли Мурод Холмуҳаммедов ҳамда яқинда ўз ватанидан қайтиб келган Славко Лукич бугунги ўйинда қайдномага киритилмади.

Учрашув қўқонликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳамда Шоҳназар Норбековда қулай имкониятлар юзага келди, лекин улар бу вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўйиннинг 35-дақиқасига келиб рақиб ҳимоячилари Абдуҳамидовни тўхтатиб қолишни уддасидан чиқа олишмади. Ҳамиддилло дарвозабон билан деряли бирга-бир вазиятга чиқиб , учрашувдаги ҳисобни очди.

53-дақиқада чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирган Суҳроб Бердиев икки нафар рақибни алдаб ўтди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллаб ҳисобни ўзгартирди. Иккинчи голдан сўнг термизлик футболчилар ҳисобни қисқартириш учун олдинга интилишди. Қарши ҳужумда Анвар Ҳожимирзаев ҳимоячилардан қочиб кетди ва “Сурхон” дарвозасига учинчи голни киритди.   

Учрашувнинг қолган қисмида ҳар икки жамоа футболчилари ҳарчанд уринишмасин дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб  “шунқорлар” қурбон ҳайити байрамини нишонлаш учун  юқори кайфиятда уйларига жўнаб кетишди.

Ўртоқлик учрашуви
"Қўқон-1912" - "Сурхон" - 3:0
Гол: Ҳамидилло Абдуҳамидов (35), Суҳроб Бердиев (53), Анвар Ҳожимирзаев (66)

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 23:13, 19.07.2021.
Ўқилди: 3415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.