«Ливерпул» ҳимоячиси Жейми Каррагер инглиз журналистлари билан суҳбатда терма жамоа сардори ҳақида тўхталиб ўтиб, сардорликка энг муносиб номзод — клубдаги жамоадоши Стивен Жеррард эканлигини таъкидлади.
«Янги мураббийда сардор борасида ўз фикри бўлиши табиий. Аммо ҳозир янги мураббий ким бўлишини ҳеч ким билмайди. Менинг фикримча, Англия терма жамоаси учун энг муносиб сардор — Жеррард. У «Ливерпул»да 10 йил давомида сардорлик вазифасини бажариб келяпти. У еврокубоклардаги ўйинларда, премьер-лигадаги энг яхши ўйинларда ҳам сардорлик қилишга улгурган. Шунингдек, у Терма жамоанинг энг кучли фъзоларидан бири ҳисобланади. Менимча унинг сардорлиги борасида бахслашишга ҳам ўрин йўқ»,—дейди Каррагер.