Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Сўғдиёна" — АГМК: превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - АГМК учрашуви олдидан мазкур ўйин ҳақида тайёрланган превьюни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" ва АГМК ўртасидаги 25-учрашувга айланади. Қайд этилган натижалар кўрсаткичи жиззахликлар фойдасида. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" ҳисобида 9 ғалаба мавжуд. Қолган 7 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасида: 37-33.

Рақиб ҳақида

— "Сўғдиёна" айни пайтда 12 ўйиндан 23 очко тўплаган ҳолда жадвалда 3-ўринни эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев жамоаси жорий мавсум фақатгина "Насаф"га мағлуб бўлди. "Сўғдиёна" Жиззахда жорий йил мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Жамоа ўтказилган 5 учрашувда 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган.

АГМКнинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳақида

— АГМК биринчи даврани барқарор ўтказмоқда. Жиззахдаги ўйин давра доирасидаги охирги ўйин бўлади. Айни пайтда жамоа ҳисобида 25 очко мавжуд ва мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибмиз.

Тайёргарлик ҳақида

— АГМК юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, мавсумнинг иккинчи қисмига Чимён тоғ-ён бағридаги "Арчазор" комплексида тайёргарликнинг дастлабки босқичини ўтказди. Кейинчалик жамоа Олмалиқда тўпланиб, иккинчи давра ўйинлари ва хусусан "Сўғдиёна" билан ўйинга тараддуд кўрди. Йиғин доирасида жамоамиз "Андижон"га қарши назорат баҳсини ўтказиб, унда ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз Жиззахдаги бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Хуштак эгаси

— Бўлажак баҳсни бошқариш тажрибали рефери Ильгиз Танташев гарданига тушди. Мазкур тайинлов Ильгиз Танташев учун АГМК иштирокидаги 24-баҳсга айланади. Ильгиз Танташев бошқарган ўйинларда жамоамиз: 10 ғалаба, 8 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши ўйин 31 июль куни Жиззах шаҳридаги "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади. Ўйин карантин талабларига мувофиқ мухлисларсиз ўтказилади.

Суперлига, 13-тур.
31 июль, шанба.
«Сўғдиёна» — АГМК
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 14:21, 30.07.2021.
Ўқилди: 1679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.