Кириш Регистрация

«Аталанта» Ромерога ўринбосар излашга тушиб кетди

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» тезда аргентиналик ҳимоячи Кристиан Ромерога ўринбосар излашга тушиб кетган. 

У «Тоттенхем» футболчисига айлангач, бергамоликлар «Ювентус» билан туркиялик ҳимоячи Мерих Демирал трансфери бўйича музокараларга киришмоқда.

Қайд этилишича, «Аталанта» Мерихни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Битимнинг умумий суммаси тахминан 30 миллион еврони ташкил этиши кутиляпти.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Демирал А Серияда «бьянконерилар» сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 20:44, 03.08.2021.
Ўқилди: 2070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.