«Интер» ва «Тоттенхем»нинг трансфер мақсади бўлган ҳужумчи Душан Влахович «Фиорентина»да қолиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар беради.
Италиялик журналистларнинг ёзишича, «бинафшалар» раҳбарияти футболчига йилига уч миллион евро маош билан янги шартнома таклиф қилган.
Влахович таклифни қабул қилди, лекин ҳозирча янги битимни имзоламаган.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» Влаховични Ромелу Лукакунинг ўринбосари деб билади ва «Тоттенхем» Харри Кейн ўрнига сербни таклиф қилмоқчи бўлди.
Маълумот учун, ўтган мавсум А Серияда Душан 37 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.