«ПСЖ» билан шартнома имзолаган Месси янги жамоасида 30-рақамли футболкада ўйнайдиган бўлди. У 2003 йилда "Барса"даги фаолиятини ушбу рақамда бошлаган эди.
Франция чемпионати регламентига кўра, 30-рақам дарвозабонларга ажратилган бўлиб, қоидада қуйидагича ёзилган:
«Биринчи жамоада ўйнайдиган футболчилар бутун мавсумга рақам олишади. Биринчи жамоа ўйинчилари 30тадан ошиб кетмаслигини керак. Шу боис, футболкада рақамлар 1дан 30гача бўлиши мумкин. 1, 16 ва 30-рақамлар фақат дарвозабонлар учун ажратилган. Ниҳоятда зарурият туғилганда, дарвозабон 40-рақамни олиши мумкин. Агар клуб профессионал шартнома орқали 30дан ортиқ футболчига эга бўлишга зарурат туғилганини асослаб берса, махсус комиссия рақамлар борасида истисно қилиши мумкин».
Регламент туфайли Жанлуиджи Доннарумма ўзининг севимли 99-рақамидан воз кечиб, 50-рақамни олишга мажбур бўлди (дарвозабонларга тегишли бошқа рақамлар банд эди).
Месси келгунга қадар «ПСЖ»да 30-рақам 30 ёшли дарвозабон Александр Летельега тегишли бўлиб, у клуб сафида бирорта ҳам расмий ўйинда иштирок этмаган эди. У "Пари Сен-Жермен" тарбияланувчиси бўлса-да, 2020 йилда «Орлеана» (Лига 2) клубидан Парижга кўчиб ўтган эди. У клубнинг Навас, Доннарумма ва Серхио Рикодан кейинги тўртинчи дарвозабони мақомида эди.
«ПСЖ» Франция профессионал футбол лигасини Месси учун истисно қилишга кўндирди. Летелье эса бунга қарши бўлмади.