Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. Дастлабки турнинг марказий учрашуви учун превью

Баҳо:
+ | -

Бугун АПЛ 1-турининг марказий учрашувида «Тоттенҳэм» амалдаги чемпион "Манчестер Сити" клубини қабул қилади.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

Ўйинга доир қизиқарли маълумотлар ва фактларни келтириб ўтамиз.

Биласизми?

«Тоттенҳэм» вингери Сон Хён-Мин барча мусобақаларда фақатгиниа «Саутгемптон»га (11 гол) "Манчестер Сити" клубидан кўра кўпроқ гол (6) уришга эришган.

Нуно Эшпириту Санту АПЛ дебют учрашувида ғалаба қозонган «Тоттенҳэм»нинг бешинчи бош мураббийи бўлиши мумкун,

Пеп Гвардиола барча очилиш ўйинларида ғалаба қозонган (5/5) ва камида уларнинг тўрттасини бошқарган ягона мураббий.

"Манчестер Сити" 2011/12 йилги мавсумдан бери АПЛнинг илк турида доим ғалаба қозониб келмоқда.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Энтони Тейлор

Қанот ҳакамлари: Гари Бесвик, Адам Нунн

Захира ҳаками: Крейг Поусон

ВАР: Стюарт Атвелл

ВАР ёрдамчиси: Константин Ҳатзидакис

 

Тахминий таркиблар

Тоттенҳем - Льорис, Тнганга, Санчес, Дайер, Регилон, Скипп, Ҳойберг, Моура, Алли, Бергвэйн, Сон

Манчестер Сити - Стеффен, Канселу, Диаш, Аке, Менди, Гюндоган, Родри, Фернандиньо, Маҳрез, Торрес, Грилиш.

 

Йўқотишлар

«Тоттенҳэм» сафида Браян Гилл формада эмас, Ҳарри Кейн ва Кристиан Ромерода жароҳат бор. Уларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

"Манчестер Сити" мавсум стартини катта йўқотишлар билан бошламоқда. Фил Фоден ва Кевин де Брюйне сингари футболчилар сафдан чиқишган. Эдерсон, Стонес, Уокер, Ляпорт, Стерлинг, Жезус эса оптимал формага кириб улгуришмаган.

 

Рақамлар

«Тоттенҳэм»нинг АПЛдаги охирги 9 учрашувидан саккизтасида ўртача ҳар бир ўйинда 2,5 тадан кўп гол урилган.

"Манчестер Сити" Премьер-Лига доирасидаги сўнгги 6 сафар ўйинида камида иккитадан гол киритган.

«Тоттенҳэм» "Манчестер Сити"га қарши охирги 3 уй учрашувида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган (барча мусобақаларда).

«Тоттенҳэм» "Манчестер Сити" билан бўлган сўнгги 3 уй учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган (барча мусобақаларда).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:16, 15.08.2021.
Ўқилди: 3088 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.