Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ - Аякс
10/12 22:45 Вильярреал - Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао - ПСЖ
11/12 01:00 Байер - Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д - Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге - Арсенал
11/12 01:00 Ювентус - Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика - Наполи

Азимжон Аҳмедов: «Терма жамоага чақирилишим кутилмаган воқеа бўлди»

Баҳо:
+1 | -

Бугун Ўзбекистон (U-22) терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев терма жамоанинг дастлабки йиғинида иштирок этувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатдан "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов ҳам ўрин олган.

Биз шу муносабат билан Азимжон Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Очиғи, мен учун кутилмаган воқеа бўлди, - дея сўз бошлади Азимжон Аҳмедов.

- Бу ҳақда Сизга ким биринчи бўлиб хабар берди?
- Айтсам ишонмасангиз керак. Биринчи бўлиб бу ҳақда сайтингиз (Lochinlar.Uz назарда тутиляпти) фойдаланувчиси Акмал Тўрақулов (Гурумсарой ники эгаси)дан эшитдим. Улар мени терма жамоага таклиф этилганлигим билан табриклаб СМС ёзишган экан. Тўғриси, бундай бўлишини ҳам кутмагандим. Албатта, эътибор учун каттакон раҳмат айтаман!

- Ҳали терма жамоа мураббийлари Сиз билан алоқага чиқишмадими?
- Ҳозирча йўқ. Йиғин 24 феврада бошланар экан. Унгача ҳали вақт бор.

- "Навбаҳор" айни пайтда Тошкентдами?
- Ҳа, бугун пойтахтга етиб келдик. Эртадан машғулотларга киришамиз.

- Азимжон, Сизни терма жамоадаги фаолиятингизга мухлислар номидан муваффақият тилаб қоламиз! Ишониб қоламизки, терма жамоамиз Осиё чемпионатининг финал қисмига йўл олади!
- Сизларга ҳам катта раҳмат!

Эслатиб ўтамиз, бугун ташланган қуръага кўра вакилларимиз Осиё чемпионати саралашининг “D” гуруҳидан жой олишди. Зонада Иордания, Бангладеш, Непал ва Яман терма жамоалари Ўзбекистонга рақиблик қилади. Тошентдаги йиғин 24-27 февраль оралиғида бўлиб ўтади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 14:04, 15.02.2012.
Ўқилди: 11721 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.