Уелс терма жамоасига сентябрь ойидаги Жаҳон чемпионати саралашида Гарет Бейл сардорлик қилади. Бу ҳақда жамоа устози Роберт Пейж айтиб ўтган. Европа чемпионатидан кейин Бейлнинг термадаги келажаги сўроқ остида қолган эди.
У бошчилигидаги мамлакат жамоаси нимчорак финалда Данияга имкониятни бой берган. Уелс терма жамоасининг кейинги ўйини 1 сентябрь куни Финландия билан ўртоқлик учрашуви мақомида кечади. Ушбу баҳсда Бейл иштирок этиши белгиланган.