Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

"Насаф" халқаро майдондаги баҳсларни анча хотиржам ўтказмоқда. "Аҳал"га қарши статистика қандай бўлди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Бироз олдин "Насаaф" ОФК Кубоги Марказий Осиё финали доирасида Туркманистоннинг «Аҳал» жамоасини қабул қилди.

Учрашув анчайин шиддатли ва голларга бой тарзда ўтди. Дастлаб ўйиннинг 26-дақиқасида «аждарлар»нинг сербиялик футболчиси Марко Станоевичнинг узоқ масофадан йўллаган супер зарбаси гол билан якунланди — 1:0. Кейинчалик эса 32-дақиқада чап қанотдан амалга оширилган узатмани мезбонларнинг 99-рақамли хорижлик аъзоси Андрия Калудерович голга айлантирди — 2:0.

Бироқ бу билан туркманлар ўйин назоратини осонликча рақибларига бериб қўймадилар. 60-дақиқада меҳмонларнинг ОФК Кубогидаги тўпурарларидан бири бўлиб келаётган Элман Тагаев ҳисобни қисқартирди 2:1. Орадан 8 дақиқа ўтиб эса қаршиликлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгиланди. Ундан "Аҳал" жамоасининг 7-рақамли сардори Элман Тагаев яна бир бор унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Аммо вакилларимиз рақибнинг бу штурмидан эсанкираб қолгани йўқ. 77-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда бу сафар меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ушбу жарима зарбасидан мезбонлар ҳужумчиси Ҳусаин Норчаев унумли фойдаланди ва тарози палласини "Насаф" томонига бурди — 3:2. Бундан буёғига вакилларимиз назоратни қўлдан чиқариб юбормади ва ғалабани ўзида сақлаб қолди.

Шу тариқа «аждарлар» ирода намоён этган ҳолда кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди. Энди "аждарлар" кейинги босқичда Ҳиндистоннинг «Мохун Баган» клубига қарши майдонга чиқади.

Учрашувда «Насаф» рақибидан устун эканини ҳар томонлама исботлашга эришди. Буни умумий статистика ҳам тасдиқлаб турибди. Қуйида эътиборингизга ўйин давомида қайд этилган барча статистик кўрсаткичларни ҳавола этамиз.

Тўпга назорат қилиш 63% - 37%
Дарвоза томон зарбалар - 14 - 8
Дарвоза томон аниқ зарбалар - 7 - 3
Зарбага қўйилган блоклар - 3 - 1
Жарима зарбалари - 21 - 12
Бурчак зарбалари - 6 - 3
Оффсайдлар - 2 - 3
Дарвозабон сейвлари - 1 - 4
Фоллар - 13 - 21
Сариқ карточкалар - 1 - 4
Пасслар - 540 - 324

Мураббийлар фикрлари

Рўзиқул Бердиев

Ўйиннинг оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Учрашувни яхши бошлагандик. Иккита гол ургандан кейин ўйнашдан тўхтадик. Агарда ҳар қандай жамоага имкон берадиган бўлсак, улар ўйнашни бошлайди. Асосийси - ғалабага эришдик ва навбатдаги босқичга чиқдик. Ҳа, ўйинимизда камчиликлар бор. Балки, натижадан қониққандурмиз. Аммо ўйин бобида бундай дея олмайман.

Ўйиндан олдинги кўрсатмаларда Норчаевга бу ҳақида айтгандик. Марко АГМКга қарши ўйинда ура олмагани учун унга бироз дам бердик. Норчаев ҳам яхши ҳаракат қилди ва пенальтини амалга оширди.

Рақиб мураббийи схема ёки ўзгаришлар орқали ўйинни ўзгартирганини кўрмадим. Фақат 3:2дан кейин у 4-3-3 схемасига ўтди. Бунга ҳам ўзимиз сабабчимиз. Рақибнинг яхши ўйин кўрсатишига бизнинг ўйинни ташлаб юборганимиз сабаб бўлди. Бу каби рақиблар қандай ўйин кўрсатишни яхши билади. Кеча айтганимдек, ўйин қизиқ бўлди. Аммо айтишим керакки, ҳавотирли бўлса-да, баҳс яхши ўтди".

Бегенч Гараев

"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман ва ОФК Кубогидаги ўйинларда омад тилайман. Икки хил тайм бўлди. Шогирдларимдан миннатдорман. Улар ўйинга ўзларини бағишлашди. Бироз омад келмади. Хатоларимиз сабабли натижа қила олмадик.

Ўйин олдидан ҳам айтгандим. Шонли тарихга эга жамоа ОФК Кубоги соврини учун асосий даъвогар. Уларда барча имконият бор.

Элман Ўзбекистонда ўйнаган. Аммо бу ўтмиш. Қоғозларда қолиб кетган. Айни дамда у "Аҳал"да ўйнамоқда ва юқори жисмоний ҳолатда. Бу ўз натижасини бермоқда. Ҳа, ундан айрим маълумотларни сўраганмиз. Лекин бу тайёргарликдаги асосий жиҳат эмас".

Киритилди: 02:10, 26.08.2021.
Ўқилди: 3047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.