Кириш Регистрация

Бахтиёр Ашурматов: «Бугунги ўйин 17:00га қўйилганидан кўра, мухлисларимиз ўйинни жонли кўра олишмаганидан афсусдаман»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлигаси 16-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
 
"Авваламбор, Ўзбекистон халқини, футбол мухлисларини, барча ватандошларимизни мустақилигимизнинг 30 йиллиги билан табриклайман. Юртимиз тинч, фаровон бўлишини, мухлисларнинг севимли жамаоалари доимо ғалаба қозонишини тилайман. Бахтимизга ишқибозларимизни соғ-саломат бўлишсин.

Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, иккинчи даврада “Сурхон” жанговар ўйин намойиш этаётганди, Баҳром Ҳайдаров рақобатбардош жамоа шакллантираётганди, термизликларнинг сўнгги учта ўйинда ғалаба қозонгани бизни хавотирга солаётган эди. Бунинг устига ўз майдонимизда юта олмаётганимиз учун бизда босим бор эди. Қўқон азалдан ўз майдонида жанговор ўйин намойиш этиб келади. Афсуски, бу йил бироз нохуш анъанага дуч келдик. Бугунги ғалаба ҳам осонликча келгани йўқ. Мурод Холмуҳамедовда жароҳат бор эди. Бугун ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Лукич ҳам бугун жароҳат олди. “Сурхон” ҳам охиригача курашди. Йигитларга бугунги жанговор ўйинлари учун, ўз соғликларини таваккал қилиб майдонда борларини берганликлари учун, энг асосийси бугунги ғалаба учун мураббийлар штаби ва клуб раҳбарлари номидан миннатдорчилик билдираман. Барчани бу йилги ўз майдонимиздаги биринчи ғалаба билан табриклайман.

Бугун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлсак ҳам Суҳроб Бердиев, Мўмин Мелиев ва Асадбек Собиржоновда яхши вазиятлар бўлди. Биз ҳам хоҳлаймиз жамоамиз кўпроқ гол уришни. Лекин ҳар бир учрашувда иккитадан бўлса ҳам гол уриб туришса хурсанд бўламиз. Энг асосийси, вазиятларнинг борлиги.

Гапни очиғи, чемпионатдаги 15 кунлик танаффус барча жамоа учун бир хил бўлади. ФИФА кунлари бўлишини олдиндан ҳамма биларди. Бу тайёргарлик кўришимизга таъсир ўтказмайди. Байрам муносабати билан футболчиларга тўрт кунлик таътил берилади. Кейин Тошкент шаҳрида “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Оралиқда битта ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Бу йил жароҳатлар гирдобида қолиб кетяпмиз. Етакчиларимиз кутилмаганда сафдан чиқишмоқда. Кеча ўринбосарларга ўйинчи бера олмадик. Ёшларимиз ҳам ёмон тўп суришаётгани йўқ. Азиз Тўхтабоев U18 жамоамиздан футболчилар олди ва бу тўғри йўл деб биламан. Ёшлар таркибида майдонга тушаётган асосий таркибдаги футболчиларимиздан эътирозим йўқ. Улар жамоага ёрдам беришмоқда.

Гапни очиғи, бугунги ўйин 17:00га қўйилганидан кўра, мухлисларимиз ўйинни жонли кўра олишмаганидан афсусдаман. Умид қиламанки, кейинги баҳсларда вазият ўзгаради ва мухлислар яна стадионга келишни бошлашади. Нима бўлган тақдирда ҳам сабаб изламаслик керак. Бугун ҳамма жамоа бир хил шароитда эди. Натижани об-ҳаво билан боғламаслик лозим. “Сурхон”га кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:25, 26.08.2021.
Ўқилди: 1640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3794]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3398]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3258]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3243]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2955]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2867]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2083]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [1980]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1901]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик