"Челси" ҳужумчиси Дидье Дрогба инглиз журналистларига берган интервюсида жамоа мавсумнинг қолган ярми учун қандай мақсадлар қўйиши лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Агарда, "Челси" кучли тўртталикка кира олмай, Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, бу жамоа учун ҳақиқий фожеа бўлади. Мен "Челси"га келганимдан буён ҳали ҳеч қачон биз тўртинчи ўриндан пастламаганмиз. Биз ҳали ҳам катта кучга эга жамоа эканлигимизни исботлашимиз лозим".
"Мен жамоага келган вақтимда у иккинчи ўринда бўлган. Мен эса унинг чемпионга айланишига кўмаклашганман. Ҳозир эса биз қийин мавсумни бошдан кечиряпмиз. Бундай бўлиши табиий эди. Чунки, жамога янги футболчилар ва янги мураббий келди. Бу вазият қанчалик оғир эаканлигини яхши тушуниб турибман. Ахир, бу ерда мен олти нафар мураббий қўл остида ўйнашга улгурдим-ку", — дейди Дрогба.