Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Темурхўжа Абдухолиқов: «Одамлар пенальтидан гол уриш осон деб ўйлашади»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Суперлиганинг 13-тури доирасида бўлиб ўтган "Турон"га қарши баҳсда (3:1) иккита гол уришга муваффақ бўлди. Форвард клуб матбуот хизматига интервью бериб, мазкур баҳс ҳақида тўхталиб ўтди.

— Бу учрашувни ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлим форс-мажор бўлди, ишларимиз ўхшамади. Учрашувнинг боришини ўзгартира олдик ва уч очкони қўлга киритдик. Бунга қадар кетма-кет ўйинларда ғалабага эриша олмаётгандик. Турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаш учун ютишимиз шарт эди. Шу тарзда ўйнаб, ғалабаларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

— Мухлислар томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Бу қанчалик даражада ёқимли?
— Индивидуал олқишлар доимо ёқимли. Аммо футбол жамоавий ўйин. Бу ўйинни бир ўзим ютмадим. Бу ерда мен иккинчи пландаги актёр сифатида «Оскар» олдим. Агарда уч очко олмасдан, энг яхши футболчи бўлганимда бу ерда интервью бермаган бўлардим. Шу боисдан айтишим мумкинки, уч очко ҳар қандай индивидуал совриндан муҳим.

— Биринчи пенальтини сиз амалга оширдингиз ва ҳисобни тенглаштирдингиз. Иккинчи пенальтини нима учун Азиз Амонов тепди?
— Умуман олганда, пенальтини тепишни истагандим. Азиз келди ва ўзи ишлаган пенальтисини тепишни сўради. Одамлар пенальтидан гол уриш осон деб ўйлашади. Бироқ ҳозирда дарвозабонлар анчагина савияли ва кучли. Ўйин давомида жамоадошларим мендан пенальтини сўрашса, инкор қилмайман.

— Биринчи бўлимда жамоага оғир бўлди. Иккинчи таймда эса худди бошқа жамоа майдонга тушгандек. Танаффусда кийим алмаштириш хонасида қандай гаплар бўлди?
— Мураббий барчанинг эътиборини жамлаб, иккинчи бўлим учун қандай тактика бўлишини айтиб ўтди. Қаерда тартибли, қаерда зич ўйнаш кераклигини тушунтирди. Тўғрисини айтганда, Миакел Секейра рақибларни тактик томонлама мағлуб этди. Унинг кўрсатмалари орқали ғалабага эришдик.

— Мухлисларга тилакларингиз.
— Албатта, уларга омад ва саломатлик тилайман. Мухлисларни стадионда кўриш доимо ёқимли. Улар ҳам стадионларга қайтиб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлайдиган вақт келади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 06:43, 29.08.2021.
Ўқилди: 4410 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик