Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Йўқотилган қиймат: 2021 йилда трансфер нархи арзонлашган 10 футболчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Яқинда Трансфермаркт сайтида футболчилар нархини яна янгиланди. Бу фонда, маълум бир футболчининг нархлари қандай ўзгаришини кузатиб, маълум хулосалар чиқариш мумкин. Келинг, 2021 йилда трансфер нархи пасайган юлдузларни кўриб чиқамиз.

Роберто Фирминьо: 50 миллион евро (-22 миллион)

Сўнгги пайтларда Фирминьонинг кўрсаткичлари пасаймоқда. “Ливерпуль”га ўтганидан сўнг, ҳужумчи кетма-кет 4 йил давомида Премьер-лигада ҳар мавсумда 10 ёки ундан кўп гол урган. Олдинги иккита мавсумда эса форвард 9 тадан гол урди. Бразилиялик Премьер-лигада 36-38 учрашув ўтказганини ҳисобга олсак, бу кўрсаткич энг юқори кўрсаткич эмас. Буларнинг барчаси футболчининг трансфер қийматига таъсир қилади, унинг нархи жорий йил давомида 22 миллион еврога камайди. Фирминьо 2019 йил охирида ўзининг трансфер нархи чўққисига чиқди. Ўша йили унинг нархи 90 млн еврога баҳоланган. Ўшандан бери футболчининг нархи аста-секин туша бошлади.

Клеман Лангле: 25 миллион евро (-25 миллион)

Ўтган мавсум Лангле ва унинг жамоаси учун идеал бўлмади. “Барселона” ҳимоячиси тез-тез голли хатолари ва умуман заиф ўйини учун танқид қилинди. Ҳатто миш-мишларга қараганда, каталонияликлар французни сотмоқчи, гарчи футболчининг ўзи ҳали жамоани ўзгартириш ниятида эмас. Жорий йилнинг 7 ойида футболчи 2 баробар арзонлашди. Лангленинг энг юқори трансфер нархи 2019 йилнинг декабрида қайд этилган бўлиб, ҳимоячи 60 миллион еврога баҳоланганди. Французнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини 60 млн бир четда турсин ҳозирги нархига ҳам мос эмас. Эҳтимол, у тез орада клубини ўзгартирар. Футболчига “Рома” қизиқиш билдирмоқда.

Ренан Лоди: 25 миллион евро (-25 миллион)

Лоди Лангле билан бир хил ҳолатда 7 ой давомида “Атлетико” ҳимоячиси ҳам 2 баробар арзонлашди. Ўтган мавсумда бразилиялик ҳар бир учрашувда ўртача 49 дақиқа ўйнаган. Бу унинг фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткичи. Диего Симеоне тез-тез ўйинчини захирада қолдирарди ёки ҳатто уни майдонга умуман туширмасди. Бу футболчининг трансфер баҳосида акс этди. Янги мавсумда Лоди Ла Лигада 2 ўйинда атиги 13 дақиқани майдонда ўтказди. Балки бразилиялик учун вазият келажакда ўзгарар, лекин ҳозирча бу даргумон.

Виржил ван Дейк: 55 миллион евро (-25 миллион)

Ван Дейк билан боғлиқ вазиятда ҳаммаси тушинарли. “Ливерпуль” ҳимоячисининг сифати ва профессионаллигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Нидерландиялик футболчининг трансфер қийматига унинг ўтган мавсумни деярли ўтказиб юборгани таъсир кўрсатди. Футболчи АПЛда атиги 5 ўйин ўтказишга муваффақ бўлди, шундан сўнг жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Ҳозирда сафга қайтган Виржил 2019 йил декабридаги рекорд 100 млн евролик трансфер қийматига чиқа оладими йўқми бу ҳам қизиқ. Кўпгина мутахассислар нидерландиялик футболчининг қайтиши “Ливерпуль” яна чемпионлик учун даъвогарга айланганини таъкидламоқда.

Неймар: 100 миллион евро (-28 миллион)

Ўтган мавсум Неймар учун энг яхши мавсумларидан бири бўлмади. ПСЖ ҳужумчиси тез-тез жароҳат олди ва бир қатор учрашувларни ўтказиб юборди. Натижада Лига 1'да атиги 9 та гол урди. Бу бразилияликнинг сўнгги 8 йилдаги энг ёмон кўрсаткичидир. Бунгача футболчи “Барселона”даги биринчи мавсумида 10 дан кам гол урган эди. Бироқ, футболчининг трансфер нархи ҳали ҳам юқори. Таъкидлаш жоизки, Трансфермаркт ҳеч қачон Неймарни ПСЖ унга тўлаган 222 миллион еврога баҳоламаган. Бразилиялик футболчи учун энг юқори кўрсаткич 2019 йил июнь ойида 180 млн евро бўлган.

Миралем Пьянич: 20 миллион эвро (-30 миллион)

“Ювентус”дан “Барселона”га ўтиш Пьяничнинг фаолиятидаги энг катта хатолардан бири бўлди, деб айтсак бўлади. Ўтган мавсумда Миралем Ла Лигада 19 ўйин ўтказиб, биронта голда иштирок этмади. Бу боснияликнинг карьерасидаги энг ёмон кўрсаткичдир. Янги мавсумда ярим ҳимоячи умуман майдонга тушмади. Испанлар тезроқ футболчидан қутулмоқчи, лекин унга харидор топилмаяпти. Пьяничнинг бозор қийматининг энг юқори чўққиси 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг декабригача давом этди. Бу даврда босниялик 70 миллион еврога баҳоланди.Ўшандан бери ярим ҳимоячининг трансфер нархи пасайиб бормоқда.

Филиппе Коутиньо: 30 миллион евро (-30 миллион)

Коутиньонинг жароҳатлари ва ўйин вақти билан боғлиқ муаммолари давом этмоқда. “Барселона” 135 млн еврога харид қилган футболчининг бугунги нархи 30 миллионга тушиб қолганига ишониш қийин. Трансфермаркт маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи 2018 йилнинг декабрида 150 миллион еврога баҳоланган. Бу футболчининг энг юқори кўрсаткичи эди. Ярим ҳимоячининг қиймати кескин тушиб кетди. Бунга “Барселона”даги беқарорлик, “Бавария”га берилган ижара ва жароҳатлар таъсир қилди, шу сабабли Филиппе мавсум бошидан бери майдонга тушмади. Коутиньонинг Каталония клубидаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. ОАВ ёзишича, каталонияликлар бир неча ойдан буён футболчи учун харидор қидиришган. Шу билан бирга, “кўк-анорранглилар” устози Роналдь Куман ўйинчига ишонишини айтиб келмоқда

Сауль: 40 миллион евро (-30 миллион)

Ўтган мавсум Сауль учун осон бўлмади. “Атлетико” етакчиларидан бири сифатида у ротацион ўйинчига айланди. Жамоа учун чемпионлик мавсумида Диего Симеоне негадир ярим ҳимоячига одатдагидан камроқ ишонч билдирди. Ўтган мавсумдан сўнг, испанияликнинг трансфер нархи анча тушиб кетди. У 2018 йил октябридан 2019 йил декабригача бўлган даврда ўзи учун рекорд 90 миллион еврога баҳоланган. Сауль жорий мавсум Ла Лигада “Атлетико” сафида 2 та тўлиқ ўйин ўтказди ва ҳатто ассистентлик қилди. Бироқ, унинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тўхтагани йўқ. Футболчини бир нечта Премьер-лига клублари ўз сафларига қўшиб олишга тайёр.

Трент Александр-Арнолд: 75 миллион евро (-35 миллион)

Трент 2019/20 йилги мавсумни жуда кучли ўтказди, Премьер-лигада 14 голли узатмани амалга оширган “Ливерпуль” ҳимоячиси “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнедан кейин лигадаги энг яхши плеймекерга айланди. Сўнгги мавсумда “қизиллар” тарбияланувчиси 7 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумда Трент ёмон эмасди, лекин ҳимояда тез-тез хато қиларди. Бу футболчининг трансфер нархига сезиларли таъсир кўрсатди. Унинг рекорд кўрсаткичи 2020 йил октябрь ойида қайд этилган. Ўша вақтда Арнолд 110 миллион еврога баҳоланган.

Садио Мане: 85 миллион евро (-35 миллион)

Умуман олганда Мане учун ўтган мавсум омадсиз ўтмади. Сенегаллик Премьер-лигада 11 та гол урди ва 7 та голли узатма берди, бу асосан вингер васифасидаги футболчи учун ёмон эмас. Аммо аввалги мавсумлар билан солиштирганда катта фарқни кўришимиз мумкин. Статистикадаги пасайиш бевосита унинг трансфер қийматига ҳам таъсир қилди. 2019 йилнинг декабрида Мане 150 млн еврога баҳоланган. Сенегаллик футболчининг ўзи ҳам ўтган мавсумдаги ўйинини салбий баҳолади ва янги мавсумда яхшироқ ҳаракат қилишига умид билдирди. Янги мавсумда у АПЛ доирасида гол киритишга ҳам улгурди.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 17:00, 29.08.2021.
Ўқилди: 8681 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.