Ўзбекистон миллий жамоаси бугун янги бош мураббий Сречко Катанец бошқарувида илк учрашувни ўтказади. Рақиб — Европанинг кучли жамоаларидан бири Швеция терма жамоаси.
Жамоамиз кеча Стокгольмдаги «Friends Arena»да ўйинолди расмий машғулотни ўтказди. Сречко Катанец жамоаси бугун Тошкент вақти билан 18:00да Швецияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.