Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон Суперлигасининг август ойининг энг яхшилари учун номзодлар маълум

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган август ойида Суперлигада 3 та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Август ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар



Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият

Шуҳрат Мақсудов (“Бунёдкор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг

Питер Хюистра (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 3 ғалаба

Баҳром Ҳайдаров (“Сурхон”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият

Виктор Жалилов (“Навбаҳор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият

Август ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар



Иброҳим Гбадамоси Томива (“Бунёдкор”) – 3 ўйин, 2 гол, 2 ассист

Мате Ватцадзе (“Қизилқум”) – 3 ўйин, 2 гол

Ҳусниддин Алиқулов (“Насаф”) – 3 ўйин, 1 гол, 40 яккакурашда устунлик, 15 бор тўпга эга чиқиш

Фарруҳ Икромов (“Бунёдкор”) – 3 ўйин, 3 гол, 1 ассист

Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”) – 3 ўйин, 2 гол

Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”) – 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”) – 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 6 сейв

Август ойининг энг чиройли голига номзодлар

Владислав Василев (“Андижон” – “Қизилқум” учрашувида киритган голи)

Гиорги Кухианидзе (“Қизилқум” – “Қўқон-1912”)

Самуэль Онониву Чигози (“Металлург” – “Машъал”)

Диёр Раҳимқулов (“Андижон” – “Бунёдкор”)

Билолхон Тошмирзаев (“Локомотив” – “Турон”)

Коста Гуттинер (“Насаф” – “Навбаҳор”).

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca-Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Coca-Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда
кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади.

Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали август ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Манба: ЎзПФЛ
Киритилди: 14:57, 05.09.2021.
Ўқилди: 2549 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.