Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Катанец: "Биз яхши ўйнадик, лекин хатоларимиз ҳам бўлди"

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасида Швецияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур баҳсдан кейин терма жамоамиз устози Сречко Катанец журналистлар саволларига жавоб берди.

Бугунги учрашув ва илк таассуротларингиз ҳақида нима дейсиз?

Энг аввало, Швеция терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи таассуротимга келадиган бўлсак, Ўзбекистонга келганимга ҳали кўп бўлмади. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. Биз яхши ўйнадик, лекин хатоларимиз ҳам бўлди. Бу албатта нормал ҳолат. Сабаби, таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди. Ўйлашимча, шу билан тўхтаб қолмаймиз. Кўпроқ ишлашимиз керак, чунки бизни ҳали жуда кўп муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Ҳаммамизга маълум, шведлар анча юқори даражадаги жамоа, улар нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади. Жамоада катта турнирлар тажрибаси бор. Бугунги ўйинда ҳам рақибларимиз чиройли ўйин кўрсатди. Бизга эса бу учрашув катта тажриба бўлди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида марказий ҳимоячилар хатога йўл қўйди, уларнинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

Бу футбол. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Ҳимоячиларимиз ҳам бундан мустасно эмас. Уларга қўйилган вазифа — агрессивроқ бўлиш эди. Аслида, мен буни ҳаммадан талаб қилдим. Чунки, ўзбек футболчиларига бу нарса бироз етишмайди.

Лекин таъкидлаганимдек, умумий натижадан қониқдим. Швециядек жисмоний жиҳатдан кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас.

Мен натижадан ваҳимага тушмаяпман. Сабаби, асосий вазифамиз ёшларга имконият бериб, уларни синаб олиш эди, бусиз иложи йўқ, чунки биз ўсишимиз керак.

Элдор Суюнов бугун энг яхши ўйинини ўтказдими?

Билмадим. Тўғрисини айтсам, бу мен учун муҳим эмас. Ҳа, у бугун чиройли сейвлар қилди.

Ўзингизга маълум, кучли жамоа қуриш учун йиллар керак. Мен жамоага қўшилганимга эса 7 кун бўлди. Умид қиламан, ҳамма ўз устида ишлайди ва тўхтаб қолмайди. Швецияга эса кейинги ўйинда омад тилайман.

Манба: Uzbekistan Football Association
Киритилди: 23:25, 05.09.2021.
Ўқилди: 5353 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.