Кириш Регистрация

Қафасдан чиққан қушлар эркин парвоз қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Кеча Франция ҳамда Нидерландия терма жамоалари ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйинларини ўтказишди. Қизиғи бу икки баҳсда икки футболчи асосий планга чиқди. Нидерландия сафида тўп тепаётган Депай 3 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Французлар сафида эса Антуан Гризманн 2 та голга муаллифлик қилди. Билмадим, бу футболчиларни боғлайдиган қандай жиҳат бор. Шунчаки, уларнинг ўйинидаги ўзгаришлар ҳақида фикрларимни билдириб ўтмоқчиман. 

Антуан Гризманн

Ҳа, у "Барселона"ни тарк этганига атиги 1 ҳафта бўлди холос. Яқинда "Барселона"да майдонда тентираб юрган йигитча, терма жамоа либосида шу қадар мазмунли ва ажойиб ўйин кўрсатиб ташлади, очиғи ўзим ҳайрон қолдим. Аслида, у доим Франция сафида яхши ўйинлар кўрсатиб келган. Бироқ у "кўк-анорранглилар" либосида тушган пайт "йўқолиб қолар" эди. Билмадим, буни нима билан изоҳлаш мумкин. Антуаннинг психологик ҳолати билан боғлиқ бўлса керак, менимча. Ўйлайманки, у "Атлетико" сафида ҳам у яхши ўйин кўрсата олади. Чунки, "матрасчилар" либосида у мухлислар ишончини қозона олган, яъни у ерда Гризманда яхши ҳотиралар бор. Каталония клубига у аввалдан мослаша олмади ва тушкунлик кайфияти то уни "Барселона"дан кетгунга қадар тарк этмади. Энди у суюкли жамоаси сафида тўп тепади. Балки, шуни ўйлашнинг ўзи унга кечаги ўйинда илҳомланишига сабаб бўлгандир. 

Мемфис Депай 

Депайда ҳолат умуман бошқача. У "Манчестер Юнайтед"да ўзини кўрсата олмаганидан сўнг, "Лион"га йўл олди. Франция чемпионатида рақобат у қадар кучли эмас. Шу сабабли, у қанча яхши ўйнамасин, кўпчиликнинг эътиборидан четда қолиб кетаверди. "Барселона" унга ишонч билдирди. Ҳозирча бу клуб сафида 3 та асосий ўйинда иштирок этган Мемфис барчада яхши таассурот қолдирмоқда. Мессидан сўнг балки у етакчи бўла олар. У кеча 3 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганини юқорида таъкидлаб ўтдим. Шунчаки, қойилмақом натижа. У "Барселона"да етакчи эканлигини ҳис қилмоқда. Нидерландия сафида ҳам шу ҳолат. Балки лидерлик мақоми унга яна ҳам куч бераётгандир. Айни дамда Каталония клубида катта юлдузлар аввалгиларга нисбатан анча кам. Шуни инобатга олсак, у яна ҳам кўпроқ масъулиятни бўйнига олиб, жаҳон даражасидаги ўйинси мақомига чиқа олар. 

Ўзи шунақа футболчилар бор. Уларга бошқарувни берса язши ўйин кўрсата олишади. Иккинчи даражали бўлиш эса шунчаки, улар учун эмас. Кеча бу икки йигит майдонни шунчаки ёндириб ташлади. Келинг айрим факторларни четга суриб қўйиб, ҳолис фикр билдирамиз. Жаҳон футболида қанчадан-қанча шу ҳолатдан азият чеккан футболчилар бор. Кеча шунақа футболчиларнинг иктаси кишанларидан ҳолос бўлиб, эркин парвоз қилганига гувоҳ бўлдим. Бардавом бўлсин, шоввозлар.    

                                 

                                                                              Худайқулов КАРИМ мақоласи

Киритилди: 12:04, 08.09.2021.
Ўқилди: 4278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.