Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"ПСЖ"нинг навбатдаги нишони маълум

Баҳо:
+ | -

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Парижликлар 22 ёшли германиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Le10Sport нашри.

Манбага кўра, парижликлар Рюдигер "Челси" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бораётганини билишади. Улар Антонио атрофидаги вазиятни кузатмоқдалар, унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди.

 Аввалроқ, "Челси" бош
мураббийи Томас Тухель ўз ватандошини сақлаб қолиш истаги ҳақида хабар берган.

Рюдигер 2017 йилдан буён "Челси" шарафини ҳимоя қилиб келади ва бундан олдин у "Рома" ва "Штутгарт"да ўйнаган. 2014 йилдан буён Германия терма жамоасига чақирилади. Ўтган мавсумда Антонио АПЛнинг 19 ўйинида майдонга тушиб, битта гол урган.

 "Челси" билан Рюдигер Англия кубоги, Европа лигаси ва Чемпионлар лигаси, шунингдек, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Киритилди: 14:57, 09.09.2021.
Ўқилди: 3028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.