Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ўзбекистон кураш ва белбоғли кураш федерациялари биргаликда фаолият олиб боради

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Шу йил 26 июль куни Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари Кенгаш йиғилиши ўтказилди.
 
Унда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг жорий йил 14 июндаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, Кенгаш аъзолари бир овоздан ўзбек халқининг бу йўналишдаги курашини ҳам ривожлантиришда икки федерация биргаликда фаолият олиб боришига келишиб олганди. 
 
Жорий йил 10-13 сентябрь кунлари Руминиянинг Константа шаҳрида бўлиб ўтадиган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир доирасида 10 сентябрь куни кураш спортини дунёдаги нуфузини ошириш бўйича истиқболли режаларни муҳокама қилиш ҳамда курашимизнинг иккинчи йўналиши бўлган Белбоғли курашни ҳам дунёдаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича Конгресс бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мақсад – кураш билан елкама-елка белбоғли курашни ҳам бутун дунёда оммалаштиришдан иборат.

Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани ҳамда тақдирлаш маросимида айтиб ўтилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Юлдашев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Маърузачи ўз сўзида азалдан ўзбек курашининг икки йўналиши бўлгани, бу ҳақда тарихий манбаларда ёзиб қолдирилганини таъкидлаб, эндиликда курашимизнинг ҳар икки йўналиши биргаликда ривожлантирилишини таъкидлади. Шу билан бир қаторда, сўнгги йилларда белбоғли курашчиларимиз ўз муваффақиятлари билан дунё халқларини лол қолдираётгани эътироф этилди. Бунинг исботи сифатида айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган биринчи МДҲ ўйинларида белбоғли курашчиларимиз 7та олтин, 3та кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашганлигини айтиш мумкин.

Тадбирда I МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек, тадбир доирасида мамлакатимизда кураш спорт турини оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фидойи инсонларга ҳам фахрий ёрлиқлар топширилди.

I МДҲ ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари:

-52 кг: Фарангиз Абдунабиева (олтин),

-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова (олтин),

-75 кг: Нусратбек Султонбоев (олтин),

-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадов (олтин),

-57 кг: Камронбек Ортиқов (олтин),

-68 кг: Ойбек Султонов (олтин),

-82 кг: Муҳаммаджон Расулов (олтин),

-48 кг: Моҳигул Ибрагимова (кумуш),

-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева (кумуш),

-76 кг: Земфира Азатова (кумуш),

+76 кг: Мунисахон Носирова (бронза).

Киритилди: 15:19, 10.09.2021.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.