Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

ЕЧЛ. Истеъдодларга бой «Аякс» клуби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Келаси ҳафта Европа Чемпионлар Лигаси янги мавсумининг гуруҳ босқичи бошланади.

Биз унда қатнашадиган клублар ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Бугун Нидерландиянинг асосий жамоаси бўлган «Аякс» ҳақида. "Лолалар юрти" шарафини ҳимоя қиладиган Амстердам клуби жорий мавсум ЕЧЛни С гуруҳида бошлайди. Мазкур гуруҳдан Дортмунднинг «Боруссия» клуби, «Бешиктош» ва Португалиянинг «Спортинг» жамоаси жой олишган. Жамоа биринчи ўйинни 15 сентябрь куни Лиссабонда ўтказади ва «Спортинг» меҳмони бўлади.

AЯКС

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 17

Қандай қилиб етиб келишди: Нидерландия чемпиони

Ўтган мавсум: Гуруҳ босқичи (УЕФА Европа Лигаси чорак-финали)

Еврокубоклардаги энг яхши натижаси: Ғолиб (1970/71, 1971/72, 1972/73, 1994/95)

 

Бош мураббий: Эрик тен Хаг

51 ёшли мутахассис ўтган мавсум шартномасини бир йилга узайтирди. «Аякс»ни Нидерландияда асосий кучга айлантирган Тен Хаг ўзининг Европадаги ажойиб натижасини яна такрорлашни мақсад қилган. Икки йил аввал у амстердамликларни Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига олиб чиқган эди.

Асосий футболчи: Душан Тадич

Сербияликнинг «Аякс»даги статистикаси ёмон эмас: 153 ўйинда 78 гол ва 71 ассист. Чап қанотда кенг ўйнай оладиган ва алдамчи тўққизлик позициясида ҳам яхши ҳаракат қила оладиган Тадич тўпни ўзига мослаштириши ва шерикларига ҳам бўш ҳудуд ажрата олиши билан ажралиб туради. Яна бир муҳим жиҳат шуки, футболчи иккала оёқда ҳам тўпни дарвозага йўллай олади.

Энг катта ёзги хариди: Стивен Бергейс

Нидерландиялик вингер «Феенорд»дан азалий рақиб ҳисобланган «Аякс»га ўтиши орқали ноодатий юришни амалга оширди. Шу билан бирга унинг совринлар ютиш учун хоҳиши ва Чемпионлар Лигасида ҳаракат қилиш истаги жуда ҳам кучли эди. Унинг ажойиб кросслари ва қисқа масофаларга кесиб узатилган узатмалари ва гол ура олиш учун бўш нуқталарни кўра олиш қобилияти билан «Аякс» ҳужумини янада хавфли кўринишга олиб келади.

Ўйинини кўриш керак: Раян Гравенберх

19 ёшли хавбек ўтган мавсум «Аякс» марказида муҳим роль ўйнади (Еврокубоклар, кубок ва Ередивизияда жами 47 ўйин). Шунингдек, Нидерландия терма жамоасида ҳам дастлабки 7 ўйинини ўтказишга улгурди. Ақлли, кучли ва «Аякс»нинг ёшларни ривожлантириш тизимининг истеъдодли маҳсулотида топ футболчи бўлиш учун барча фазилатлар мавжуд.

Биласизми?

Бу 2015 йилдан бери «Аякс» ўз академияси ўйинчиларини камида 13 млн еврога сотмаган биринчи ёзги трансфери бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:06, 12.09.2021.
Ўқилди: 2314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.