Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

МДҲ ўйинлари: Спорт турлари кесимида таҳлил

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

4-11-сентябр кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинлари бўлиб ўтди. Минтақа спортини бирлаштирган мазкур тадбирда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақада спортчиларимиз 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза, жами 91 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлди. Келинг, ушбу мусобақа ҳақида бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ушбу спорт ўйинлари МДҲга аъзо 9 та мамлакат (Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) халқлари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришилган ҳамкорлик тўғрисидаги битим шартларини амалга ошириш мақсадида илк бор ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон спорт делегацияси жами 166 нафар спортчи (шу жумладан, 56 нафар қизлар) билан 15 та спорт тури бўйича қатнашди. Делегациямиз аъзолари бокс, эркин кураш ва юнон-рум кураши, белбоғли кураш, кореш, ўқ отиш, баскетбол, муай-тай, самбо, дзюдо, каратэ, бадиий гимнастика, футзал, бадминтон спорт турларида шоҳсупага кўтарилишди.

Улар орасида ёшларимизнинг баскетбол, футзал каби турларда медаль қўлга киритгани жамоавий спорт турларида иқтидорли авлод етишиб чиқаётганидан далолат бермоқда. Қайд этиш жоиз, регламентга кўра, мусобақада 14-23 ёш оралиғидаги спортчилар иштирок этишган.

Спорт турлари кесимига назар ташлайдиган бўлсак, белбоғли кураш спортида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганимизни алоҳида айтиб ўтиш ўринли. Шунингдек, бокс ва дзюдо баҳсларида иккинчи, самбо, баскетбол, кореш, бадиий гимнастика, футзал дастурларида учинчи бўлдик.

Делегациямиз эртага соат 21:10 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қайтиб келади.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 18:10, 12.09.2021.
Ўқилди: 2206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.