Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Куман ва Бускетс «Бавария»га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашишди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Барселона» - «Бавария» баҳси ўтказилади.

«Барселона» ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс «Бавария»га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу ўйинда яхши натижа қайд этиш муҳим ва илк керакли ғалабамизни қўлга киритиш учун топ даражада ўйин кўрсатишни мақсад қилганмиз.

"Бавария жуда қийин рақиб. Улар кучли, мустаҳкам ва оптимал кўринишга эга. Рақиб жамоа ўйиннинг ҳар бир қисмини назорат қилади ҳамда дебютни муваффақиятли бошлашга интилади. Биз осон бўлмаган гуруҳдан жой олдик".

Серхио шунингдек жамоанинг ҳозирги юлдузларидан бири Мемфис ва янги давр ҳақида гапириб ўтди.

Мемфис Депай ҳақида

"Мемфис фақат гол ва ассистлари билан эмас, шу билан бирга машғулотларда бажарадиган катта меҳнати орқали ҳам ҳурматга сазовор бўлди. У жуда ҳам яхши шартномани имзолади ва умид қиламанки, бу клубдаги катта фаолиятнинг бошланиши. У аллақачон мухлислар меҳридан жой олди ва ҳаяжонланишга сабаб бўлмоқда. Жамоага жуда ҳам тез мослашиб кетди ва доим ҳозирлигини кўрсатмоқда. У жуда ҳам самимий, жамоадошларидан нимадир ўрганишга ҳаракат қилади ва шу билан бирга ажойиб муҳит яратишни хоҳлайди. Бундай футболчилар бу ерда илиқ кутиб олинади".

"Жамоадошларимиз характери жуда ҳам аҳамиятли. Лео ортиқ биз билан эмаслигини биламиз, аммо бу янги даврдан завққа тўляпмиз. Ҳар доим мақсадга қараб интиламиз. Биз фақат бунга энг яхши йўл билан эришишимиз керак. Майдонда нима қилмоқчи эканлигимиз кундек равшан. Биз ўйинчиларга, мураббийлар ва унинг ёрдамчиларига ишонамиз. Кўплаб ўзгаришлар орқали оғир даврни бошдан кечирдик, бироқ бу ердаги ҳамманинг йўналиши бир томонга қаратилган.

Мессининг кетиши тизимга катта зарба бўлди. Буни ҳазм қилиш осон бўлмади. Оғир вақтлар эди. Аммо, ҳозир ҳаракатлана олишимиз керак".

 

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ҳам «Бавария»га қарши ўйиндан олдин фикрларини билдирди.

«Бавария» тажрибаси ва юқори индивидуал сифатлари билан буюк жамоа эканлигини мукаммал биламиз. Жуда оғир ўйин бўлади, аммо Чемпионлар Лигасида рақобат қилишни интизорлик билан кутяпмиз ва очилиш ўйинидаёқ яхши натижа қайд этишни истаймиз.

Жамоада ўзгаришлар бўлди ва бизга вақт керак. Бироқ, футболда кўп вақт берилмайди ва «Бавария»га қарши ўйин бизни қайси даражада эканлигимиз ҳақида хулоса чиқариш учун айни муддао.

Ёшларга имкон берадиган мураббийман. Клуб учун энг яхшисини қидираман ва қийин ҳолатда бўлсак ҳам ривожланяпмиз. Ёш ўйинчилар клубнинг келажаги.

Ҳамманинг жисмоний ҳолати яхши. Халқаро ўйинларда иштирок этган ўйинчилар дам олишди ва бошқалари тўғри формага кириб олиш учун қаттиқ машғулот ўтказишди. Биз тайёрмиз", — деди Куман.

Манба: fcbarcelona.com
Киритилди: 10:15, 14.09.2021.
Ўқилди: 3353 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.