Испания чемпионатининг бешинчи турида «Атлетик Билбао»га қарши ўйинда қизил карточка олган «Атлетико» клуби футболчиси Жоау Фелиш 12 учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин.
Фелиш иккинчи бўлимда бир дақиқада иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.
Манбанинг таъкидлашича, ҳужумчи спортга тўғри келмайдиган ҳаракатлари учун иккинчи огоҳлантиришни олган. Португалиялик футболчи ўйин ҳаками Хесус Хил Манзанога ўзчага имо-ишора кўрсатган. Шунингдек, Фелиш бир неча бор ҳакамни хақорат қилган.
Агар футболчининг хатти-ҳаракатлари ҳакамга ҳурматсизлик сифатида баҳоланса, Фелиш икки ёки уч ўйинга дисквалификация қилинади. Аммо Фелишнинг ҳаракатлари ҳақоратомуз деб топилса, дисквалификация муддати тўрт баҳсдан 12 тагача чўзилиши мумкин.