Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Қаҳрамон Аслановдан таҳлил: «Барселона» иложсиз ҳолатга тушиб қолдими?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва кросслар эсимни таниганимдан бери антоним бўлиб келади. Жамоа ҳатто стандарт вазиятларни ҳам майда пас билан давом эттирар, бош билан эса, фақат катта байрамларда (ЕЧЛ финали, масалан) урарди.

Ла лиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган «Гранада»га қарши ўйинда (1:1) каталонияликлар 54 (!) кросс амалга оширдилар.

Бу нафақат Испания, балки АПЛ учун ҳам нормал ҳолат эмас. Масалан, 5-турда ҳеч қайси инглиз жамоаси бу рақамга олиб чиқмаган кросслар сонини. Бу тарзда тўп узатмаларни энг кўп амалга оширадиган «Ливерпуль» ҳисобида беш турда 150 кросс бор, яъни ўртача бир ўйинга 30 тадан тўғри келади.

Сўнгги турда Англияда энг кўп кроссни «Бёрнли» (41) амалга оширган. Гол уришнинг бошқа йўлини билмайдиган ғирт британ жамоа. «Бёрнли».

«Барселона» эса, бундай статистика юритила бошлагандан бери, фақат бир марта, 2005 йилда «Малага»га қарши кўпроқ кросс амалга оширган экан - 55 та.

Ушбу мавсумда ҳам бир ўйинда ўртача 10-15 бундай узатмалар амалга ошириб келган Куман шогирдлари ўйин услубини ўзгартирмоқчими, ё сабаб Люк Де Йонгнинг бир тайм майдонда ҳаракат қилганими ёки ҳаммаси шунчаки иложсизликданми, кейинги ўйинлар кўрсатади.

Дарвоқе, ягона гол Араухо томонидан бош билан урилди. Бошқа эҳтимол ҳам йўқ эди, манимча.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 07:33, 21.09.2021.
Ўқилди: 4941 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8019]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5752]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2658]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2332]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1997]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1661]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1621]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1554]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1529]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1466]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик