Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ЕЧЛ. Мессисиз «тишсиз» шерга айланиб қолган «Барселона» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатида ўз ўрнини йўқотиб қўйган ва инқирозни бошидан кечираётган «Барселона» жорий мавсум Чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этишига ишониш қийин.

Жамоа ёзги трансферлар ойнаси очиқ пайтда Лионел Месси ва Антуан Гризманни йўқотди. Ушбу ўзгариш, айниқса Леонинг деярли 20 йиллик фаолиятидан кейин клубни тарк этиши «Барселона» мухлислари қатори, кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

Демак, бугунги сўз юритадиганимиз клуб - сезганингиздек «Барселона»!

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 4

Қандай етиб келишди: Испания чемпионатида 3-ўрин

Ўтган мавсум: нимчорак финал (мағлубият, умумий - 2:5 ПСЖ)

Еврокубоклардаги энг яхши иштирок: ғолиб (1991/92, 2005/06, 2008/09, 2010/11, 2014/15)


Бош мураббий: Рональд Куман

Футболчи сифатида "Камп Ноу"нинг севимлиси ҳисобланган Куман Лионел Месси давридан кейин «Барса»да жуда катта ўзгаришлар қилишган улгурди. У дебют мавсумида Испания кубогини қўлга киритди ва ҳаёт давом этишини кўрсатиш мақсадида кўпроқ соврин ютишни истамоқда.


 

Асосий ўйинчи: Френки де Йонг

2019 йилда «Аякс»дан ўтганидан бери асосий ролни бажариб келаётган де Йонг жамоа ярим ҳимоя чизиғининг муқим футболчисига айланди. Унинг кесиб узатишлари ва тўпдан ақлли фойдаланиши «Барселона»нинг классик ярим ҳимоячисидек кўринишига сабаб бўлди. Бундан ташқари унинг меҳнаткашлиги, тинмай югуроши Куман олдида ҳурмат қозониши учун замин ҳозирлади.

Ёзги энг катта хариди: Мемфис Депай

«Барселона» янги қаҳрамонга муҳтож ва Депай мисолида уни топишган бўлишлиги мумкин. Ўзига бўлган ишончи туфайли нидерландиялик жамоанинг ҳужумкор ўйини вақтида эътибор марказида бўлишга эришди. «Лион»да кўрсатган сермаҳсуллиги, самарали ҳаракатлари каталонияликлар сафида ҳам давом этмоқда.


Ўйинини кўриш керак: Педри

Ярим ҳимоячи ортда қолган 12 ой давомида ҳам клуб ҳам терма жамоаси сафида кашфиёт бўлди деб бемалол айтиш мумкин. «Барса»нинг собиқ устози ва ҳозирда Испания терма жамоасида бош мураббий сифатида ишлаб келаётган Луис Энрике Педри ҳақида шундай деганди: "Педри қилаётган ишни ҳеч бир 18 ёшли йигит қила олмайди, ҳатто бу Андрес Инеста бўлса ҳам".

Биласизми?

Европада Месси клуби учун майдонга тушгунига қадар «Барселона»нинг Чемпионлар Лигасидаги охирги ўйини 2004 йил «Селтик»ка қарши баҳс (1:1) бўлганди.

Манба: uefa.com
Киритилди: 15:10, 21.09.2021.
Ўқилди: 5013 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик