Бугун Европа лигасининг 1/16 финали жавоб учрашуви, "МЮ" - "Аякс" ўйинини "Ньюкасл" жамоаси скаутлари бевосита "Олд Траффорд"дан туриб кузатишади. Бунга сабаб, "Аякс"нинг 24 ёшли ҳимоячиси Ян Вертонген.
Бу футболчи "Ньюкасл" жамоасининг катта қизиқишига сабаб бўлган. Агар бугунги ўйинда голландиялик ҳимоячининг ўйинлари скаутларга маъқул келса, тез орада у Англияга кўчиб ўтиши ҳам мумкин.
Эътиборлиси, Вертонгеннинг ўзи ушбу мавсум якунига етгач жамоани тарк этишини ва Англия премьер-лигасида ўйнаш нияти борлигини айтган эди.
"Ньюкасл" эса биринчилардан бўлиб ҳимоячи билан музокарага киришмоқчи.
"Аякс" сардорига шунингдек, премьер-лиганинг бошқа бир қатор жамоалари ҳам қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Жумладан, "Арсенал" ҳам ёзда голландиялик ҳимоячи учун кураш олиб боришни ният қилган.