Германиянинг "Боруссия Дортмунд" клуби ўз ҳужумчиси Эрлинг Холандни йўқотган тақдирда унинг ўрнига номзод топиб қўйди. "Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, "Ювентус" вингери Федерико Кьеза Холанд ўрнига олиб келиниши мумкин.
23 ёшли вингер Евро-2020да порлаган эди. Унинг Аллегри жамоасидаги мавқейи ҳам юқорилаган. Аммо "Юве" янги мавсумда муаммоларга эга. Клуб ҳозирда 5 та турдан кейин 13 поғонага тушиб кетган. Бу эса янги футболчилар олиб келиш заруратини вужудга келтиради.
Кьеза учун "Ливерпуль" ҳамда "Челси" ҳам қизиқиш билдирган.