Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Мбаппе, Фати, Погба... 2022-йилда эркин агентга айланадиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

2021-йилнинг ёзида футбол мухлисларига кўплаб катта трансферлар гувоҳи бўлишди, уларнинг асосийси Лионел Мессининг "ПСЖ"га эркин агент сифатида келиши ва Криштиану Роналдунинг ўз уйи ҳисобланмиш “Манчестер Юнайтед”га қайтиши эди.

Албатта, бундай тарихий трансферларни "унутиш" деярли мумкин эмас, лекин шунга қарамай, келаси ёзда трансферлар ойнасидаги шов-шувлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Сабаби, кўплаб таниқли футболчиларнинг ўз клублари билан шартнома муддати тугаш арафасида ва кўп жамоалар бундай “чарм тўп усталарини” ўз сафида кўришни хоҳлашади.

ISPORT келаси ёзда шартномаси тугайдиган ва катта клублар нишонига айланадиган футболчилар рўйхатини тузди.

Килиан Мбаппе ("ПСЖ")
Бу ёзда иқтидорли ҳужумчи "Реал" футболчисига айланиши мумкинлиги ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди. Мбаппенинг мадридликлар сафига ўтишини хоҳлаётгани “ПСЖ”га маълум бўлсада, жамоа ҳар гал “галактикос”нинг таклифини рад этаверган эди.



"ПСЖ" раҳбарияти 200 миллион евродан воз кечди ва Мбаппени жамоада олиб қолди. Аммо кейинги ёзда у эркин агентга айланади, агар клуб 22 ёшли ҳужумчи билан шартномани узайтира олмаса, форвард “қаймоқранглилар” сафига текинга кўчиб ўтиши мумкин. Чунки, Килианнинг ўзи ҳамон “Реал Мадрид” либоси остида майдонга тушиш истагида эканлиги кундек равшан.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 5%

Усмон Дембеле ("Барселона")
Дембеле тимсолида "Барселона" 2017 йилда "ПСЖ"га сотиб юборилган Неймарнинг ўрнини босувчи бўлажак юлдузни кўрган эди. У 4 йил ичида Каталония гранди таркибида барча турнирларда атиги 118 та ўйин ўтказди ва у 30 та гол уришга муваффақ бўлди. Балки, Дембеленинг кўп жароҳат олиши ўз имкониятларини тўлиқ намойиш қилишига тўсиқ бўлгандир.



"Барса" харажатларни камайтириш учун курашаётганини ҳисобга олсак, молиявий қийинчилик туфайли “кўк-анорранглилар” Дембелени текинга қўйиб юбориш ҳақида ўйламаётган бўлса керак. Дембеленинг ўйини клуб даражасига тенглашиши биланоқ жамоа у билан шартномани янгилаш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 15%

Анхель Ди Мария ("ПСЖ")
 "Манчестер Юнайтед" билан муваффақиятсиз мавсумдан сўнг, аргентиналикнинг "ПСЖ"даги ўйини, шубҳасиз, янги ранглар билан порлади. Шунга қарамай, февраль ойида Анхель 34 ёшга тўлади ва парижликлар ярим ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ортиқча футболчиларга эга.



Ди Мария ҳозирда ажойиб ў́йин кўрсатмоқда ва бу ерда томонлар бўлажак шартнома шартларини келишиб оладими, деган савол туғилади. Бир вақтлар аргентиналик ярим ҳимоячи ўз фаолиятини Аргентинада тугатса хурсанд бўлишини айтганди, лекин ҳозирча бу ҳақида ўйламаётган бўлса керак. Ди Мариянинг ўйин даражасидан келиб чиқилса, аргентиналик ҳали “ПСЖ”ни тарк этмаса керак.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 75%

Пауло Дибала ("Ювентус")
Криштиану Роналдунинг Турин клуби сафига қўшилишидан сўнг, Дибала "Ювентус"да қийин даврни бошдан кечирди. Шунга қарамай, аргентиналик "кекса синьора" таркибида бўлган энг яхши даврларида Массимилиано Аллегри яратган тизимнинг ажралмас бўғини бўлган.



Италиялик мураббий клубга қайтгач, раҳбариятдан 27 ёшли футболчи билан шартномани янгилашни сўради. Бироқ, музокараларнинг ҳозирги босқичида клуб ўз ҳужумчиси билан келиша олмаган, у клубнинг энг кўп маош оладиган футболчилари билан тенг маош олишни истамоқда.

Аммо, Италия матбуоти хабарига кўра, яқин орада "Ювентус" раҳбарияти футболчининг агенти Хорхе Антун билан музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказади, шунинг учун томонлар келишиб олишлари мумкин. Футболчининг ўзи фаолиятини Турин грандида давом эттиришга қарши эмас.  

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 60%

Ансу Фати ("Барселона")
Каталониялик вундеркинд ёзда Лионел Месси узоқ вақтдан бери кийиб юрган афсонавий ўн рақамига эга бўлди - бу "Барселона" ўз шогирди учун узоқ муддатли режаларининг ёрқин исботи.

Футболчининг ўзи бир неча бор уни тарбиялаган клуб шарафини ҳимоя қилиш катта шараф эканлигини айтган, шунинг учун томонлар шартномани узайтириши шубҳасиз.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 90%

Александр Ляказетт ("Арсенал")
Франциялик футболчи "канонирлар" сафида 2017 йилдан буён тўп тепиб келмоқда ва унинг жамоадаги фаолияти якунланаётганга ўхшайди. Ўтган ёзда Ляказетт "Атлетико"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди, аммо бундай бўлмади.



Қайсидир маънода, бу мавсум Александрнинг Лондондаги охирги мавсуми бўлади, деган хабарлар узоқ вақтдан бери тарқалган. "Арсенал"нинг 20 ёшли ҳужумчиси Леон Балогун асосий таркиб учун ўйинларга мунтазам равишда жалб қилинганлигини ҳисобга олсак, "Эмирейтс"да Лаказетт яна бир неча мавсум қолиш эҳтимоли жуда ҳам паст.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 20%

Луис Суарес  ("Атлетико")
Ўтган мавсум Луис Суарес "Барселона"га у ҳали ҳам бу ерда курашувчан, жамоага фойдаси тега оладиган ТОП футболчи эканлигини кўрсатди. Ва энди Антуан Гризманн жамоага қайтди, вазият қай тарзда ривож олишини кутиш керак.



Албатта, уругвайлик ўйинчи баҳорда 35 ёшга тўлади, лекин футболчининг ёши шунчаки рақам эканлигини мисоллар кўп. Афтидан, Суарес Мадрид клубидаги "охирги сўзини" ҳали айтмаган.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 70%

Поль Погба ("Манчестер Юнайтед")

Погба "қизил иблислар" сафига футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчи сифатида ўтганди. Аммо у янги жамоаси сафида ўз маҳоратини тезда намойиш эта олмади. У ўтган мавсумдан бошлаб жамоанинг муҳим аъзоси эканини исботлай бошлади. Сульшер ниҳоят франциялик футболчи учун идеал жой топди.



Поль ўз узатмалари орқали жамоасининг хавфли ҳужумларига асос сола бошлади. Погбанинг муаммоси унинг нафақат "кайфият ўйинчиси" эканида, балки кўп пул талаб қилувчи агенти  билан боғлиқ. Райола билан келишувга эришиш осон иш эмас.

Футболчининг ўзи эса ҳозирча келажаги борасида сукут сақлашни маъқул кўрмоқда. Агент эса ўз мижозини "Реал"га олиб ўтмоқчи. Агар жорий мавсум Погба ва "МЮ" учун муваффақиятли кечиб, совринлар қўлга киритилса, футболчи "Юнайтед" билан янги шартнома имзолаши ҳам мумкин.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 50%

Франк Кессие
Кот-д'иуварлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "россонери" сафида яхши ҳаракат қилди, барча мусобақаларда 50 та ўйинда қатнашди ва 14 та гол урди, бу марказий ярим ҳимоячи учун жуда яхши кўрсатгич ҳисобланади.



"Милан" футболчига маошни уч баравар оширишни таклиф қилди, аммо у рад этди - у кўпроқ нарсани хоҳлайди. "ПСЖ" ва "Ливерпуль" аллақачон Кессиенинг агенти билан музокара уюштиришга уриниб кўришган, шунинг учун бу мавсум Франк учун Италия клуби сафида охиргиси бўлса керак.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 5%

Лоренцо Инсинье
Неаполда туғилган ва жамоанинг севимлиси ҳисобланган Лоренцо, Италия терма жамоаси таркибида Евро-2020ни ажойиб ўтказди.



Футболчи 2009 йилдан буён "Наполи" таркибида майдонга тушади, у футболчилик фаолиятини бошлаганида фақат қисқа муддатли ижара тугайлигина жамоани тарк этган эди.

Инсинье катта шартнома учун муҳитни ва севимли клубини ўзгартириши даргумон. Ёзда "Тоттенхэм" ҳақида миш-мишлар тарқалганди, аммо бу миш-миш бўлиб қолди.

Шартномани узайтириш эҳтимоли: 90%

Балки келаси трансфер ойнаси ўтган сафаргидек бўлмас. Негаки Месси ва Роналду у трансферларда клубини ўзгартириш эҳтимоли кам. Лекин ишонинг, келаси йили бўладиган трансферлар шов-шуви ҳаммамизни ҳайратга сола олади. Кутамиз, кузатамиз.

Киритилди: 11:00, 24.09.2021.
Ўқилди: 6112 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.