Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

ОФК вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюришди

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё футбол конфедерацияси бош котибининг ўринбосари Воҳид Карданий ва ОФКда самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассис Санжар Ризаев Ўзбекистон футбол ассоциациясида меҳмон бўлиб, ЎФА раҳбарияти билан учрашишди.

Учрашув мобайнида дастлаб Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қўлга киритилаётган сезиларли ютуқлар ҳақида сўз юритилди. ЎФА ҳамда ОФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ишонч ва ҳурмат асосида қурилган эканлигини алоҳида таъкидланди.

ЎФА бош котиби Аваз Максумов Осиё футбол конфедерацияси билан яқин ҳамкорликда кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширилишдан ҳар доим мамнун эканлигини айтди.

Мулоқот давомида Воҳид Карданий Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари билан суҳбатлашиб, айни пайтда мамлакатимиз майдонларида бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳсларининг ташкилотчилиги учун миннатдорчилик билдириб ўтди.

Бундан ташқари, пандемия пайтидаги футболдаги ўзгаришлар, ОФК тузилмасига оид янгиликлар билан ўртоқлашди. Шунингдек, Ўзбекистон футзал терма жамоасининг халқаро майдонда кўрсатаётган натижасини эътироф этди ва бугунги баҳсда жамоамизга омад тилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:21, 24.09.2021.
Ўқилди: 1910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.