Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Милан» бош мураббийи футболга қизиқарли қоидаларни киритишни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли футболга қизиқарли қоидаларни киритишни таклиф қилди.

«Бешта алмаштириш қоидси? Бу жуда муҳим янгилик бўлди. Мен бу ҳақда анчадан бери гапириб келяпман. Айниқса, ҳозиргидек ҳар 3 кунда ўйин ўтказишга тўғри келаётган пайтда. Ахир гап футболчиларнинг майдонда неча дақиқа ўйнашида эмас, балки улар намойиш этадиган сифатда.

«Агар ихтиёр менда бўлганида, тўп майдонни тарк этганида ўйин вақтини тўхтатиб қўйиш таклифини берган бўлардим. Бундан ташқари, тайм-аут имкониятини футболга киритган бўлардим», — дея қўшимча қўлди Пиоли.

Маълумот ўрнида: А сериянинг 4-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйин (1:1) 95-дақиқа давом этган бўлса-да, тоза ўйин вақти бор-йўғи 48 дақиқадан иборат бўлганди.

«Агар янада ҳужумкор ўйин томоша қилишни истасак, баскетболдаги қоидани футболга жорий қилинг. Яъни жамоа тўп билан майдоннинг рақиб томонига ўтганидан сўнг тўпни ўз ярим майдонига узатиш мумкин эмас», — деди Пиоли.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли бошқарувидаги «Милан» жорий мавсумда 5та ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда А серия жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:24, 25.09.2021.
Ўқилди: 6297 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5233]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4392]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3609]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3432]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2839]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2793]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2602]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2443]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2424]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2384]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик