Кириш Регистрация
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона
27/05 19:00 Локомотив 1-1 Сурхон

АПЛ. Лондон дербиси учун превью

Баҳо:
+ | -

Бугун АПЛ 6-туридан ўрин олган «Арсенал» - «Тоттенхем» баҳси ўтказилади. Шу марказий беллашувга доир қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

«Арсенал» 2013/14 йилги мавсумдан бери илк бор лига доирасида «Тоттенхем» устидан кетма-кет иккинчи бор ғалаба қозониши мумкин.

Аарон Ремздейл иштирокидаги иккала АПЛ учрашуви ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган. «Тўпчилар» сафида дастлабки уч Премьер-Лига ўйинида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган посбонлар иккита: Алекс Маннингер ва Давид Оспина.

«Шпорларнинг» охирги 10 мураббийидан фақатгина биттаси шимолий Лондон дербисида «Арсенал» устидан ғалаба қозонган (5 дуранг, 4 мағлубият). Ушбу ғалаба ўтган йилнинг июль ойида Жозе Моуриньо жамоаси томонидан қўлга киритилганди.

Харри Кейн 11 гол биилан Лондон дербиси тарихида энг яхши тўпурару бўлиб турибди.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Крейг Поусон

Қанот ҳакамлари: Ян Ҳассин, Ден Робатан

Захира ҳаками: Питер Бенкс

ВАР: Стюарт Атуэлл

ВАР ёрдамчиси: Константин Ҳатзидакис

 

Тахминий таркиблар

Арсенал - Ремздейл, Томиясу, Уайт, Магаляеш, Тирни, Жака, Парти, Сака, Эдегор, Роу, Обамеянг

Тоттенхем - Лорис, Рояль, Ромеро, Даер, Регилён, Хойберг, Скипп, Алли, Ло Челсо, Сон, Кейн

 

Йўқотишлар

«Арсенал» сафида фақат Киран Тирни майдонга туша олмаслиги мумкин. Унинг кичик жароҳати мавжуд.

Меҳмонлар таркибида эса Стивен Бергвейн ҳамда Раян Сессенёнлар жароҳат олишгани туфайли дербини ўтказиб юборишга мажбур. Лукас Моуранинг қатнашиши эса сўроқ остида.

 

Жамоа хабарлари

Гранит Жака дисквалификация муддатини ўтади ва ярим ҳимоя марказида Парти билан тандемда ҳаракатланиши кутилмоқда.

Николя Пепе Смит Роу билан рақобатда ютқазмоқда ва яна ўйинни захирадан бошлаши мумкин.

Бергвейн ҳамон сафга қайтмаяпти ва бу иш тез орада содир бўлиши қийин, Раян Сессенён ҳам мавжуд эмас. Аммо, Моура қайтди.

 

Рақамлар

«Арсенал» барча мусобақаларда «Тоттенхем»га қарши 27 учрашувнинг 25 тасида мағлубиятга учрамаган.

«Арсенал»нинг сўнгги 6 ўйинидан бештасида 2,5тадан камроқ гол киритилган (Премьер-Лига).

«Тоттенхем»нинг охирги 6 сафар ўйинидан бештасида 2,5тадан кўпроқ гол урилган (Премьер-Лига).

«Шпорлар» АПЛ доирасида сўнгги 6 меҳмон баҳсидан бештасида камида иккита гол ўтказиб юборишган.

Томонлар АПЛда ўзаро 58 марта тўқнасишган ва шулардан 21 учрашув «қизиллар» фойдасига ҳал бўлган. 14 ўйинда «Тоттенхем» ғалаба қозонган ҳамда 23 беллашувда ғолиб аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» - «Тоттенхем» ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:22, 26.09.2021.
Ўқилди: 2107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.