Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛда бойлар дербиси (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун УЕФА чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турдан ўрин олган баҳсларга старт берилади. Куннинг марказий учрашуви “Парк де Пренс”да бўлиб ўтади. Мезбон "ПСЖ" “Манчестер Сити”ни ўз уйида меҳмон қилади. Европанинг икки энг бой клублари ўртасидаги бахсда бизни қандай интригалар кутиб турибди?

Месси Гвардиолага қарши

“Шаҳарликлар”нинг мураббийи қандай жамоаларда қандай совринлар ютганини кўпчилик билади. Айнан Мессининг чўққига чиқиш даврида Гвардиола унга кўмаклашган. Пеп ва “ўзга сайёралик” биргаликда бир мавсумда 6та кубокни қўлга киритишган эди. Ўша мавсумдан бери Лео ҳозирда дунёдаги энг яхши икки футболчисининг бири ҳисобланиб келмоқда. Гвардиоланинг ҳам, Мессининг ҳам энг гуллаган даврида улар биргаликда бўлган. Ажралган устоз ва шогирд кейинчалик ҳам, совринларни қалаштириб ташлаган. Лекин ҳеч қачон ўша бирга бажарган ишларини такрорлай олмаяпти. Бугун уларнинг йўли яна туташади фақат рақиб сифатида. Бу ёзда бу жуфтлик яна бирлашиши мумкин эди. Лекин Месси Парижга йўл олди. Аммо, тақдирнинг ўйини туфайли Леонинг янги жамоаси Гвардиоланинг жамоасига қарши гуруҳда рўбарў келадиган бўлиб қолди.  Уларнинг қарама-қаршилиги бириничи марта бўлаётгани йўқ. Месси илк бор Пепнинг “Бавария”сига қарши тўқнаш келган ва бир бор ғалаба қозонган, иккинчи ўйинда устознинг қўли баланд келган. Ўша мавсумда Лео сўнги “Шалпангқулоқ кубок”ни қўлга киритган. Шундан бери “ўзга сайёралик”нинг чемпионлар лигасида “кетмони учмаяпти”. Кейинчалик гуруҳ босқичида “Барселона” ва Гвардиоланинг “Сити”си тўқнаш келган яна икки ўйиннинг бирида шогирд бирида устознинг қўли баланд келган. Бу сафар Лео “Барселона”да эмас.  Лекин, ишонинг, бугунгиси ҳам жуда қизиқ бўлади. Агар Месси майдонга тушса.

Почеттино “шаҳарликлар”га қарши

“Манчестер Сити” аргентиналик мураббийнинг энг севимли рақиби ҳисобланади. Улар ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Лекин Почеттино “шаҳарликлар”ниб бор-йўғи 5 марта енган. Аммо 2018/19 йилги мавсумда чемпионлар лигасида “шпорлар” Гвардиола шогирдларини чорак финалда енгишган ва тарихда илк бор Чемпионлар лигаси финалига чиққан.  



"ПСЖ"да 6 ой ишлаган Почеттино ўз рақиби билан аллақачон тўқнаш келиб улгурган. Ўтган йили кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақасида аргентиналик ярим финалда “шаҳарликлар”га ҳар жабҳада мағуб бўлган. Бу сафар Почеттинонинг таркиби юлдузли ва кучлироқ, балки “реванш” олиш имконияти ҳам мавжуд. Гуруҳда 1-турдан сўнг “Манчестер Сити” фоворитлик қилмоқда.

Қатарга қарши Амирликлар

Бугунги кунда икки жамоа дунёнинг энг бой икки клуби ҳам ҳисобланади. Қитъадошларимиз ҳомийлиги остида икки клуб ҳам юксалиш сари илдамламоқда. “Шаҳарликлар” ҳозирда Шайх Мансур томонидан асос солинган Abu Dhabi United Group Амирлик компанияси ҳомийлигида бўлса, "ПСЖ" Qatar Sports Investment жамғармаси бошлиғи Носир Ал-Хелайфий томонидан бошқарилади. Бу лойиҳалар орқасида асосий нефт компанияларининг ғарбдаги обрўсини ошириш мақсад қилинган.  

Кўрамиз, бугун кимнинг қўли баланд келар экан.   

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:47, 28.09.2021.
Ўқилди: 3242 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.