Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

«Оқ-қоралар» «бўрилар»га қарши: «Заря» - «Рома» (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа лигаси ҳамда янги, Конференциялар лигаси мусобақаларининг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтади. Унда Римнинг «Рома» клуби Украинага, Луганск шаҳрига сафар уюштиради. У томонларда эса шаҳарнинг «Заря» клуби римликларни кутиб олиши белгиланган. Бугун оқшом мезбонлар стадиони «Славутич-Арена» томошабинларга тўлиб-тошса, ажаб эмас. Меҳмонлар ўз гуруҳларида иккита ғалаба билан пешқадамлик қилаяпти. «Заря» эса Украина миллий чемпионатида якшанба куни сафарда «СC Днепр» клубини йирик, 4-0 ҳисобида таслим этган эди. Ундан олдинроқ «Черноморетц Одесса» клуби 3-0 ҳисобида доғда қолдирилган.

Виктор Шкрёняк шогирдлари Конференциялар лигасининг дастлабки турида 3-1 ҳисобида «Будё-Глимт»га имкониятни бой берганди. Шу сабаб бугун мухлисларини қаршисида қандай бўлмасин ғалаба қилишга ҳаракат қилади.


Бу билан бир пайтда «Рома» Италия чемпионатида ўзининг принцпиал рақиби «Лацио»га 3-2 ҳисобида таслим бўлганди. Бу мағлубият Жозе Моуриньо бошчилигидаги клубнинг сўнгги учта ўйинда, иккинчиси бўлди. Ундан аввал эса португалиялик жамоасини барча турнирларда 6 та баҳсда, 6 та ғалабага эриштирган. Конференциялар лигаси баҳсларига қайтаётган римликлар «C» гуруҳидаги илк турда, бундан икки ҳафта илгари 10 киши бўлиб қолган «ЦСКА София»ни 5-1 ҳисобида янчиб ташлаган эдилар.

Ушбу баҳс жуфтликлар ўртасидаги илк тўқнашув бўлади. Ҳар икки томон бунда фақат ғалаба учун ҳаракат қилиши шубҳасиз.
Мезбонлар таркибида битта йўқотиш мавжуд. У ҳам бўлса жамоанинг асосий дарвозабони Никита Шевченкодир. У жароҳати сабаб тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда.
«Рома» футболчиларидан Италия терма жамоаси аъзоси Леонардо Спинаццола жароҳат билан баҳс қайдномасига киритилмади. Моуриньо қолган ўйинчилардан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ҳар икки клуб таркибида дисвалификацияга учраган футболчилар мавжуд эмас.

Таҳминий таркиблар:
«Заря» учун:
Дарвозада: Димитро Матсапура;
Ҳимояда: Жуниньо, Имероков, Вернидуб, Хомаченовски;
Ярим ҳимояда: Кабаев, Назарина, Булеца, Кочергин;
Ҳужумда: Гладкий ҳамда Сайядманеш.

«Рома» учун:
Дарвозада: Патрисьо
Ҳимояда: Карсдорп, Манчини, Ибаньес, Калафьори;
Таянч й,ҳ: Кристанте, Верету;
Ҳужумкор й,ҳ: Заньоло, Мхитарян ва Переc;
Ҳужумда: Абрахам.

Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 21:45да старт олиши белгиланган. Ўйин «Sport TV» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:37, 30.09.2021.
Ўқилди: 1998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.