Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Юлдузларнинг янги жамоадаги ахволи қандай? Роналду, Месси, Лукаку...

Баҳо:
+ | -

Ўтган трансфер ойнаси биз футбол ишқибозлари учун бир-биридан қизиқарли трансферларни тақдим этди. Албатта улар орасида икки даҳонинг борлиги бунга сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Лекин бошқа юлдуз футболчилар уларнинг соясида қолиб кетмаслиги лозим. Демак, stadion.uz ўтган ёзда янги клубга кўчиб ўтган топ-10 юлдуз ҳақида ҳикоя қилади.

Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед")
Янги жамоадаги статистикаси: 6 ўйин, 5 гол


Гўёки португалияликнинг клубдан ажралганига ўн икки йил бўлмагандек, худди доим “қизил иблислар” сафида бўлгандек кўринмоқда. 36 ёшида супер голеадор иккинчи ёшлигини "Манчестер Юнайтед" таркибида АПЛ ва Чемпионлар Лигасида 4 ўйинда 5 та гол киритиб бошлади. Роналду фақат охирги икки ўйинда ўз сўзини айта олмади. Баъзида Криш захирадан майдонга қўшилмоқда. Буни Оле-Гуннар Сулшер мавсумнинг узоқлиги билан изоҳлади. Бу қарори учун норвегияликни собиқ устози Сер Алекс Фергюсон танқид қилди ва у энг яхши футболчилар асосий таркибда ўйнаши кераклигини таъкидлади.

Ромелу Лукаку ("Челси")
Янги жамоадаги статистикаси: 9 ўйин, 4 гол



Лукаку “Интер” таркибидан рекорд даражадаги маблағ эвазига кетди. Миланликлар ҳали ҳеч қайси футболчисини Лукакудек қимматга пуллай олмаган эди. Ромелунинг дебют голи ўзини узоқ куттирмади. Лондон дербисида 14 дақиқа ичида гол уриш ҳаммага ҳам насиб этмаса керак. Бельгиялик “Астон Вилла”га қарши баҳсда дублни расмийлаштира олди. Чемпионлар лигаси доирасида “Зенит”га қарши баҳсда эса жамоа учун ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди. Лукаку ўзига сарфланган маблағни оқлаётгандай гўё. Лекин Ромелу охирги 5 ўйинда бирорта гол кирита олмади. Ваҳоланки, ҳар учрашувда у майдонда тўлиқ ҳаракат қилмоқда.

Лионель Месси (ПСЖ)
Янги жамоадаги статистикаси: 5 учрашув, 1 гол


Леонинг кетиш олдидан бўлган кўзёшлари эсимизда. Менимча у фаолиятини “Барселона”да якунламоқчи бўлган ва бу руҳий ҳолат ҳамон таъсирини ўтказмоқда. Ҳозирча Месси-Неймар-Месси триоси фақатгина расмларда ва таркибни ўқиётган пайтимиз дахшатлидек туюлмоқда, майдонда унчалик қўрқинчли эмас. Балки, Лео мослашув жараёни ниҳоясига етгач ростмана “уч бошли аждар”ни кўрармиз. Лео ўзининг дебют голини Чемпионлар лигаси доирасида киритди ва ҳамма энди бўлди Месси ҳеч кимни аямайди, деб ўйлаган эди. Аммо ўтган турда парижликлар Лига 1 доирасида ўзларининг илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Месси бир бор дарвоза устунини нишонга олганини айтмаганда майдонда кўп хам кўриниш беравермади. Кутамиз, қачондир “GOAT” уйғониб қолар.

Жек Грилиш ("Манчестер Сити")
Янги жамоадаги статистикаси: 10 ўйин, 2 гол ва 2 голли узатма


Ёзнинг энг қиммат трансфери “шаҳарликлар”нинг асосий таркиб ўйинчисига айланди, лекин уни Пеп жамоасининг олдинги чизиқдаги асосий фигураси десак катта муболаға ишлатган бўламиз. Замонавий футбол учун классик ҳолат, агар ўйинчи катта суммага трансфер қилиниб, жамоа таркибидан жой олса, лекин натижалар ўзгармаса: бу кераксиз трансфердек қаралади. Масалан, "Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Дирк Кэйт, "Манчестер Сити" Грилиш учун ҳақиқий қийматидан уч баравар кўп тўлаган деган фикрда. Ҳақиқатдан ҳам Грилиш 117 миллион евро эмас, 39 миллионга трансфер қилинганда ҳеч ким бу трансферни фойдасиз демас эди.

Жанлуиджи Доннарумма (ПСЖ)
Янги жамоадаги статистикаси: 4 та ўйин, 3 та ўтказиб юборилган гол, 2 та "қуруқ" ўйин


Евро-2020нинг энг яхши футболчиси Парижда Кейлор Навас билан қаттиқ рақобатга дуч келди. Ҳозирги вақтда коста-рикалик барча турнирларда 7 та учрашув ўтказган, ёш италиялик эса атиги 4 та ўйинда майдонга тушган. Балки, Маурисио Почеттино иккита шундай ажойиб дарвозабонга эга бўлиб, улар ўртасида мусобақаларни тақсимлаши мумкин эди, лекин ҳозир аргентиналик мутахассис 1-рақамли дарвозабонни аниқламоқчи. Лига 1нинг сўнгги турида Доннарумма "Ренн"га қарши баҳсда имкониятга эга бўлди, лекин парижликлар сенсацион тарзда ютқазди. Доннарумма эса 2 бор ўз дарвозасидан топ олиб чиқди.

Жейдон Санчо ("Манчестер Юнайтед")
Янги жамоадаги статистикаси: 9 та ўйин


Ёш инглиз учун "қизил иблислар" Дортмунднинг "Боруссия" клубига 85 миллион евро тўлашди. Воқеалар ривожига асосланиб айтганда, бу келишув йилнинг муваффақиятсиз трансфери бўлиб чиқмоқда. "Манчестер Юнайтед" сафида ўтказилган 9 ўйинда Санчо бирорта ҳам гол урмади ва унинг кутилган статистикаси жуда паст. У фақат бир марта тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Агар эътиборни қисман чалғитадиган Роналдунинг трансфери бўлмаганида, Жейдоннинг танқидлари янада шафқатсиз бўларди.

Ашраф Ҳакимий (ПСЖ)
Янги жамоадаги статистикаси: 12 ўйин, 3 гол, 2 голли узатма


Месси ва Доннаруммадан фарқли ўлароқ, марокашлик жамоада ўз ўрнини топиб олди ва ўзининг одатдагидек ўйини билан жамоага катта фойда келтирмоқда. У фақат бир марта учрашувга захирадан қўшилди. Ашраф “Мец”га қарши баҳсда дублни расмийлаштиргани эътиборга лойиқ. Ҳар холда у юлдузлар орасида ўзини йўқотиб қўймади. Таъкидлаш жоизки, ҳозир у парижликлар сафида энг ёрқин ўйин кўрсатаётган уч футболчининг бири.

Мемфис Депай ("Барселона")
Янги жамоадаги статистикаси: 9 ўйин, 3 гол, 1 голли узатма


Голландиялик жамоага инқироз даврида келди. Бошида у жуда яхши ўйин кўрсатиб “кўк-анорранглилар” мухлислари жонига оро кираётган эди. Лекин “Барселона” кўринишидан бу йил кучли клубларга рақобат тақдим эта олмайдигандек гўё. Жамоага ўзгаришлар жуда муҳим. Мемфиснинг ўзи клубни ботқоқликдан олиб чиқиб кета олмайди.

Рафаель Варан ("Манчестер Юнайтед")
Янги жамоадаги статистикаси: 7 ўйин, 1 голли узатма


Француз Виктор Линделёфни асосий таркибдан чиқариб юбора олди ва ҳимоя марказида Харри Магуайр билан жуфтликда ўйнамоқда. Сўнгги мавсумларда "Реал"да Варан кўплаб хатоларга йўл қўйган, ҳозирча ҳаммаси жойида. Лекин "қизил иблислар" ҳимояси барбир ишончсиздек кўринмоқда. Умуман олганда, Варан ўзини яхши тутяпти, у ҳатто ассистентлик ҳам қила олди. Лекин ҳали баҳо беришга эрта.

Серхио Рамос (ПСЖ)
Янги жамоадаги статистикаси: ҳали майдонга тушмади



Очиғини айтганга ҳамма Рамосни кутмоқда. Жароҳати туфайли испаниялик ҳозирча майдонга туша олмаяпти. Лекин баъзида бундай холат Рамосга ярашади. Унинг мухлислар орасида ўз имижида ўйинни томоша қилаётганида ҳам бир салобат бор. Майдонда эса йиртқичга айланадиган Рамос жамоанинг юрагига айланиши мумкин. Кутамиз, парижликлар либосидаги Рамосни.

Миржалол Пардабоев таржимаси.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:37, 07.10.2021.
Ўқилди: 7385 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.