Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Моуриньо: «Реал» ёмон ўйин ўтказмади, «Райо Вальекано» яхши ўйнади»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Райо Вальекано»га қарши Испания Ла-Лигаси 25 тури доирасида ўтган ва 1:0 ҳисобида «қаймоқранглилар» фойдасига ҳал бўлган учрашувни изоҳлади.

«»Райо Вальекано»га қарши ўйинда очко йўқотиш осон. Улар фантастик ўйин ўтказишди ва мағлубиятга асло лойиқ эмасдилар, бироқ одамлдар «Реал» ёмон ўйнади» дейишларига ҳам асос йўқ. Шунчаки, «Райо Вальекано» ажойиб ўйин кўрсатди.

Мен ушбу ўйинда уч очко қўлга киритилганидан хурсандман, чунки чемпионат алоҳида олинган бир ўйинда эмас, ўйиндан ўйинга қўлга киритилган очколарга қараб ютилади. Мураббийи жуда ёқадиган жамоага қарши яхши тайёрланганимиз кўриниб турибди.

Сандоваль ўйин охирида ҳужумкор футболчиларни майдонга тушириб, таваккалчиликка йўл қўйди, шу сабабли ғалаба янада ширин кўринмоқда. Умид қиламанки, «Райо Вальекано» худди шу тарзда ўйнашда давом этади, чунки мавсум улар учун яхши келмоқда», – деган Моуриньо «Реал»нинг расмий сайтига.

Манба: www.sports.ru

Рафаэль Бенитес шундай деган: «Моуриньо – ўзидан ютқазиб юрадиган мураббийлар билангина дўстона алоқа ўрнатиши мумкин». Сандоваль – улардан биттасига ўхшаяпти.

Киритилди: 08:22, 27.02.2012.
Ўқилди: 9752 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.