Франция терма жамоаси бош мураббийи Миллатлар Лигасида ғалаба қозонганидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйинчиларимдан жуда ҳам фахрланаман ва улар учун хурсандман. Ушбу мусобақадаги охирги икки учрашувда ҳисобда ортда бораётгандик. Бугун гол ўтказиб юборганимиздан кейин тезлик билан ҳисобни тенглаштира олдик. Бу жамода истеъдоддан ташқари, уларнинг характери ва менталитети борлигини билдиради. Улар билан жуда ҳам фахрланаман.
Соврин хавф остида қолганди. Ўйинчилар рақобат қилишади ва мен ҳам. Бу босқичга қадар етиб келиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Финалда экансиз, унда ғалаба қозониш доим яхши бўлиб келади. Иккинчи бўлимда биз кўпроқ тажовузкор ўйнадик ва уларни хато қилишга мажбур қилдик.
Жамоада ҳар бир позиция учун рақобат мавжуд. Тео Эрнандес ва Аурелиен Тзумани каби ушбу мусобақада ўйнаган футболчилардан жамоа даража жиҳатдан ҳеч қандай оғриққа дуч келмади.
Ўйин бошланганидан 20 дақиқа ўтиб тўхтаб қолдик ва Испанияга қарши бу ишни қилиб бўлмайди. Тизимимиз ва унда қилинаётган ишлар ҳали ҳам яхшиланишга муҳтож.
Карим биз учун муҳим футболчи ва буни ушбу икки ўйинда исботлади. Унинг аниқ сифатлари ва ғалабага бўлган иродаси мавжуд. Бу бошқа ўйинчиларга бера олиш мумкин бўлган жиҳат. У учун хурсандман. У фаолияти давомида 4 ёки ундан кўпроқ мусобақаларда қатнаша олмайди. Миллатлар Лигасини ютиши биз учун ҳам аҳамиятли эди.
Бензема Испания термаси дарвозасига урган голи ҳақида: Одатда бундай позицияларда, зарбани кесиб пастроққа беришга интиламан. Шундай гол урганингизда доим омад сизга кулиб боққан бўлади. Тўп оёғимга келиб тушгандаёқ дарвозага бориб тушишини билгандим, аммо юқори бурчакдан ўрин олишини эмас.
Ярим ҳимоячи Поль Погба ҳам ғалабадан кейин ўз ҳиссиётлари билан бўлишди: Ўйинни ёмонроқ бошладик ва биринчи бўлимда Испания устунлик қилди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин, унга жавоб бера олдик. Биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди, аммо ўйинни ютдик. Совринларни қўлга киритиш ҳар доим яхши ва сиз уларга доим ўч бўласиз.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Франция жамоалари ўртасидаги Миллатлар Лигаси финал баҳсида дастлаб ҳисобни "қизил фурия" ҳужумчи Микел Оярсабал (64-дақиқа) очган эди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Карим Бензема ўзининг супер голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 80-дақиқасига келиб Килиан Мбаппе томонидан киритилган гол францияликларга мусобақа бош совринини олиб келди.