Февраль ойида Криштиану Роналду ўзининг 37 ёшини нишонлайди. Бу ёшда кўплаб футболчилар карьерасини тугатади ёки унинг пасайишини бошдан кечиради, лекин Роналду ҳар мавсум давомида юқори савияли футбол кўрсатишга ҳаракат қилиб келади. «Stadion.uz» нашри «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси ўзини қандай қилиб мукаммал формада ушлаб туриши ҳақида маълумот беради.
Футбол тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлиги ҳақида хоҳлаганингизча баҳслашишингиз мумкин. Лекин, сизнинг футболга бўлган иштиёқингиз қандай бўлишидан қатъи назар, Криштиану Роналдуни келган йўли учун ҳурмат қилмаслик мумкин эмас. 2003 йилда Роналду «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтди, ва фаолиятинидаги дастлабки легионер мақомини олди. Ҳозирда Криштиану бутун дунёдаги ёшларни (ва нафақат) яхши формада бўлишни хоҳлайди.
Криштиану Роналдунинг сири бир қанча омиллардан иборат - машғулотлар, овқатланиш, тикланиш, дам олиш. Бир пайтлар Патрис Эвра нима учун Роналдунинг уйига ташриф буюришни ёқтирмаслигини айтди - португал футболчиси ҳар қандай дўстона йиғилишни машғулотга айлантириши мумкин эди. Криштиану ҳар куни ўз устида ишлайди ва унинг учун бу ҳолат тартиб эмас, балки завқ. Роналдунинг уйида тикланиш ва машғулот ўтказиш учун ҳамма нарса бор. Яқинда оммавий ахборот воситаларида футболчи 60 минг эвро эвазига Туриндан Манчестерга крио камерасини олиб келгани ёзилди, бу жуда паст ҳароратларда бир неча дақиқа вақт сарфлаб, мушакларни яхши тиклашга ёрдам беради.
Ҳамма яхши билади, Криштиану Роналду оддий одамлар каби кунига бир мартадан кўпроқ ухлайди. Уйқу мутахассиси тавсиясига кўра, футболчи кунига бир неча марта 90 дақиқа ухлайди. Бу ёндашув тананинг яхши тикланишига ёрдам беради, бу жиддий стресс шароитида футболчи учун жуда муҳимдир. Кундалик машғулотлар, процедуралар, соғлом уйқу ва яқинларингиз билан дам олиш... Лекин, Роналду нима ейди? Ахир, юқори тоифали машинани юқори сифатли ёқилғи билан тўлдириш керак, тўғрими?
«Яхши овқатланиш, тўғри овқатланиш билан бирга бўлиши керак. Мен кўп протеин, дон, сабзавот, мева истеъмол қиламан ва ширин таомлардан воз кечаман», - деган Роналду.
Ҳамма яхши биладики, ёзда бўлган Европа чемпионати пайтида ўтказилган матбуот анжуманида Криштиану Роналду столдан иккита шиша Cоcа-Cоlа ичимлигини четга суриб, одамларни фақат тоза сув ичишга ундаган. Шу билан бирга, Райан Гиггз бир пайтлар Роналдунинг ўзи «Манчестер Юнайтед»да ўйнаб юрган пайтида Cоcа-Cоlа билан жамоавий нонуштага келганини эслади. Гиггз кейин ёш Криштиануга танбеҳ берди ва португалиялик кўп ўтмай хет-трикка эришди ва уэльслик футболчига: «Мен хоҳлаганимни ичаман», деди.
Ўшандан бери кўп нарса ўзгарди. Криштиану Роналду «Fast Food», газланган ичимликлар ва ширинликларни истеъмол қилмайди. «Манчестер Юнайтед»нинг захира дарвозабони Ли Грант яқинда Роналду жамоасига қайтганидан сўнг, кечки овқат пайтида ҳеч ким ширинликларга тегмаганини айтиб берди, гарчи КриРо ушбу футболчилар билан аввал ҳеч қачон ўйнамаган бўлсада. Мана бу - Криштиану эффекти. Грантнинг сўзларига кўра, ҳамма португалиялик юлдуз ўзининг тарелкасида нимани олади деб ўйларди. Ва у авакадо, қуиноа ва бир жуфт қайнатилган тухум олди.
Криштиану Роналдунинг юлдузли диетаси фраксьонел овқатланиш асосида тузилган. Португал кунига олти марта овқатланади.
Роналдунинг диетаси балиқ ва ёғсиз товуқга асосланган. Балиқ ҳақида гапирадиган бўлсак, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси қилич-балиқ, оркиньос ва треска гўштини афзал кўради. Бу рўйхатнинг охиргиси - бу таомнинг бир қисми, у Криштианунинг энг севимли таомидир. Шунингдек, бу рўйхатга қовурилган cоддан ташқари, пиёз, майда тўғралган картошка ва тухум киради.
Нонушта. Пишлоқ ва кам ёғли йогурт.
Тушлик. Товуқ ва салат.
Кечки овқат. Тухум, зайтун ва сабзавотлар.
Иккинчи кечки овқат. Янги узилган мевалар ва авакадо тости.
Учинчи кечки овқат. Қилич-балиқ ва салат.
Тўртинчи кечки овқат. Бифштекс ва каламар.
Криштиану Роналду кун давомида кўп сув ичади. Юлдуз португал футболчиси деярли спиртли ичимлик ичмайди. Фақат вақти-вақти билан бир стакан шароб ичишини тан олган. Роналдунинг алкоголли ичимликларга бўлган муносабати уларнинг танага зарари билан эмас, балки отаси спиртли ичимликлар муаммоси туфайли вафот этгани билан боғлиқлигини айтган.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.