"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия чемпионатининг 8-турида "Кристал Пэлас"га (2:2) қарши ўйин натижасини сарҳисоб қилди.
"Биз учрашувни яхши бошладик, устунлик қилдик ва кескин ўйин олиб бордик. Бизда жуда кўп вазиятлар бор эди. Гол урилганидан сўнг, биз хотиржамлик ва ўйин назоратини йўқотдик. Иккинчи бўлимни яхшироқ бошладик ва ўйинни кўпроқ назорат қилишга уриндик. Захирадан майдонга тушган ўйинчиларим ҳайратланарли ўйнашди, жамоа бир сония ҳам таслим бўлмади. Биз бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Натижадан ҳафсалам пир бўлди, биз икки очко йўқотдик. Аммо дуранг - мағлубиятдан кўра яхшироқ", - деди Артета.
Бу ўйиндан кейин "Арсенал" турнир жадвалида 11 очко билан 12-ўринга жойлашди, "Кристал Пелас" эса 8 очко билан 14-ўринда бормоқда.